Мигрантларни эмлаш масаласи тез орада ҳал қилинади - Роспотребнадзор

Россияда чет элликларни эмлаш масаласи яқин орада ҳал қилинади – Роспотребнадзор.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Чет элликларни эмлаш масаласи яқин орада ҳал қилинади, у ҳукумат томонидан кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Роспотребнадзор маълум қилди.
Илгарироқ, Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Роспотребнадзор мигрантларни, айниқса хизмат соҳасида ишлаётганларни эмлашга эътибор қаратишлари лозим, деб айтганди.
Меҳнат мигрантларини ПЦР тестидан ўтказиш бўйича тиббиёт муассасалари танлаб олинди
Шунингдек, апрел ойи охирида Россия мусулмонлар кенгаши раҳбари Альбир Крганов ушбу масалада фикр билдирганди. Унга кўра, Россияда қонуний мигрантлар коронавирусга қарши эмланиш имкониятига эга ва буни амалга ошириши керак.
Sputnik Ўзбекистон Telegram канали – обуна бўлинг, ўқинг, изоҳ қолдиринг!>>