Меҳнат мигрантларини ПЦР тестидан ўтказиш бўйича тиббиёт муассасалари танлаб олинди

© Sputnik / Алексей Майшев / Медиабанкка ўтишЭкспресс-тестирование на COVID-19 в аэропорту Внуково
Экспресс-тестирование на COVID-19 в аэропорту Внуково - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.06.2021
Oбуна бўлиш
Хорижда ишлаш учун кетаётган фуқароларни ПЦР тестидан ўтказиш бўйича тиббиёт муассасалари танлаб олинди.
ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Хорижда ишлаш учун кетаётган фуқароларни ПЦР тестидан ўтказиш бўйича тиббиёт муассасалари танлаб олинди.
Ҳозирги кунда COVID-19 инфекцияси сабабли қатор хорижий давлатлар томонидан бошқа давлат фуқаросини киритиш учун ушбу инфекция йўқлигини тасдиқловчи сертификат талаб этилмоқда.
Пешеходы идут по Патриаршему мосту в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 22.04.2021
Москвада қанча мигрант бор?
Шунга мувофиқ, Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хорижга вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун ташкилий тарзда кетаётган фуқароларни COVID-19 (ПЦР) текширувидан ўтказишни ташкиллаштириш учун республиканинг барча вилоятлари тиббиёт муассасаларига танлов эълон қилган эди.
Танловга келиб тушган таклифлар комиссия томонидан кўриб чиқилиб, Қорақалпоғистон Республикаси ва Андижон вилоятида “Intermed innovation” МЧЖ, Тошкент шаҳрида “Tibbiyot dunyosi” МЧЖ тиббиёт муассасалари танлаб олинди.
Қолган вилоятлари тиббиёт муассасалари учун танлов қайтадан ўтказилади.
Янгиликлар лентаси
0