Коронавирус: яна 2 киши вафот этди, кунлик касаллик қайд этиш кўрсаткичи ўсди

Ўзбекистонда сутка давомида 271 кишида коронавирус аниқланди, республика бўйлаб коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 100 997 нафарни ташкил қилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 июн — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.
Сутка давомида 271 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 100 997 нафарни ташкил қилмоқда.
Янги ҳолатлар: Қорақалпоғистон Республикасида (9), Андижон вилоятида (6), Бухоро вилоятида (4), Жиззах вилоятида (5), Қашқадарё вилоятида (1), Навоий вилоятида (2), Наманган вилоятида (5), Самарқанд вилоятида (40), Сирдарё вилоятида (5), Сурхондарё вилоятида (2), Фарғона вилоятида (24), Хоразм вилоятида (7), Тошкент вилоятида (37), Тошкент шаҳрида (124) коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Меҳнат мигрантларини ПЦР тестидан ўтказиш бўйича тиббиёт муассасалари танлаб олинди

Соғайиш кўрсаткичи

Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 96 889 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 96 фоиз.
Айни пайтда 3 415 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Вакцинация

Республикада жами 2 191 525 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан: 1-босқич эмланганлар 1 402 979 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 786 290 нафарни, 3-босқичда эмланганлар 2256 нафарни ташкил қилди.
Ўзбекистонга "Спутник V" 70 минг дозалик 1-компоненти олиб келинди

Ўлим ҳолатлари

Коронавирусга чалинган 2 нафар бемор вафот этди, Ўзбекистонда жами 695 киши пандемия қурбони бўлди.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 171,5 миллиондан ошди, 3,6 миллиондан ортиқ киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (33,3 млн), Ҳиндистонда (28,3 млн), Бразилияда (16,7 млн).