Ўзгидромет аҳолини жазирама об-ҳаво ҳақида огоҳлантирди

Кундуз кунлари ҳаво 40-43 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда 44-46 даражагача исийди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. 3-7 июнь кунлари Ўзбекистонда жазирама об-ҳаво кузатилади. Бу Эрон ҳудудларидан иссиқ ҳаво кириб келишининг кучайиши ҳисобига рўй беради, деб хабар бермоқда Ўзгидромет.
Ушбу кунларда ҳаво ҳарорати иқлимий меъёрлардан 7-10 даража юқори бўлади.
Кундуз кунлари ҳаво 40-43 даражагача, жанубда ва чўл ҳудудларида баъзи жойларда 44-46 даражагача исийди.
Республика бўйича баъзи жойларда шамол чангли бўрон билан 17-22 м/с гача кучайиши мумкин.