Ўта хавфли "қора моғор" Ироққа етиб келди: 2 киши вафот этди

Ироқда 4 киши “қора моғор”га чалинди, 2 киши вафот этди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 2 июн — Sputnik. Ироқнинг жанубидаги Ди-Кар вилоятида камида 2 киши "қора моғор" деб номланувчи мукормикоз - қўзиқорин касаллигидан вафот этди. Бу ҳақда Rudaw телеканали маҳаллий соғлиқни сақлаш департаменти вакили Аммар аль-Замилига асосан хабар қилди.
“Носирия шаҳрида 4 киши “қора моғор”га чалиниш ҳолати аниқланди, 2 нафар киши вафот этди. Ушбу иккала ҳолат коронавирус инфекциясидан келиб чиққан асоратлар билан боғлиқ”, - дейилган хабарда.
“Беморнинг кўзи олиб ташланди”: Ҳиндистондан сўнг Миср ҳам “қора моғор” ҳужумига учради
Бундан аввал, Мисрда 7 киши “қора моғор” касаллигига чалингани ҳақида хабар берилганди.
Мукормикоз бошқа замбуруғлар каби узоқ вақт давомида гормонлар билан даволанган ва кислород таъминотига уланган COVID-беморларда аниқланмоқда. Касаллик, шунингдек, катта дозада стероидлар олган диабетикларда ҳам учрамоқда. Ушбу инфекция кўз, ўпка ва бурун-ҳалқумни шикастлайди.
Ҳиндистонда “қора моғор”га чалинганлар сони 11 мингдан ошди.
Sputnik Ўзбекистон Telegram канали – обуна бўлинг, ўқинг, изоҳ қолдиринг!>>