Mail.ru ва Twitter компанияларига серверларини Ўзбекистонга кўчиришга оид кўрсатма берилди

Қайд этилишича, "ВКонтакте", Twitter ва WeChat ижтимоий тармоқлари ўзбекистонликларнинг шахсий маълумотларини қонунга зид равишда қайта ишламоқда
Sputnik
ТОШКЕНТ, 31май — Sputnik. “Ўзкомназорат” инспекцияси бир қатор медиагигантларга кўрсатмалар берди. Бу ҳақда идора матбуот хизмати хабар қилди.
Гап Mail.ru Group (“Вконтакте” ижтимоий тармоғи), Twitter Inc (Twitter) ҳамда Tencent-Inc (WeChat) ҳақида бормоқда.
Қайд этилишича, бу компаниялар республика фуқароларининг шахсига доир маълумотларга қонуний талабларига зид равишда ишлов берилмоқда.
Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотларини мамлакатда сақлаш мажбурий бўлади
Хусусан, улар Ўзбекистоннинг “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги қонунининг 27−1-моддасини бузишган.
Юқоридаги компанияларга Ўзбекистон қонунчилиги талабларига риоя этилишини таъминлаш чораларини кўриш юзасидан кўрсатмалар берилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Facebook Inc Google, Mail.ru, Microsoft Skype, Telegram, Tencent Wechat, TikTok, Twitter ва Yandex компанияларига серверларини мамлакатга кўчиришга оид талабномалар юборган эди. Мазкур тартиб 16 апрелдан ўрнатилган.