https://sputniknews.uz/20210126/zbekiston-fuarolarining-shakhsiy-malumotlarini-mamlakatda-salash-mazhburiy-bladi-15868297.html
Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотларини мамлакатда сақлаш мажбурий бўлади
Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотларини мамлакатда сақлаш мажбурий бўлади
Sputnik Ўзбекистон
15 апрелдан бошлаб барча интернет ресурслар республика фуқароларининг шахсий маълумотларини мамлакат ҳудудида сақлашга мажбур бўлади. 26.01.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-01-26T13:25+0500
2021-01-26T13:25+0500
2021-01-26T13:25+0500
жамият
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/758/81/7588136_0:138:3000:1826_1920x0_80_0_0_878173e79266e701ea8294755693b794.jpg
ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Ўзбекистонда 15 апрелдан бошлаб барча интернет ресурслар республика фуқароларининг шахсий маълумотларини мамлакат ҳудудида сақлашга мажбур бўлади. Шавкат Мирзиёев “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги қонунга қўшимчалар киритиш тўғрисидаги тегишли қонунга имзо чекди.Ҳужжат 27-1 модда — "Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг шахсий маълумотларини қайта ишлашнинг алоҳида шартлари" билан тўлдирилган.Ўзгартиришларга кўра:
Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотлари жисмоний жиҳатдан Ўзбекистон ҳудудида жойлашган ва Давлат реестрида рўйхатдан ўтган техник воситалар ёрдамида қайта ишланиши керак;
маълумотларни локализация қилиш талаби ахборот технологиялари, шу жумладан, интернет орқали маълумотларни қайта ишлашга тааллуқли;
маълумотларни локализация қилиш, йиғиш, тизимлаштириш ва сақлаш талаби мулкдорда ёки операторнинг зиммасида ҳисобланади.
Ўзгартиришлар уч ой ичида, яъни 15 апрелдан бошлаб кучга киради.“Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги қонун 2019 йилнинг январида қабул қилинган ва ўша йилнинг 1 октябридан кучга кирган.Қонунга мувофиқ, шахсга доир маълумотлар жисмоний шахсга тааллуқли бўлган ёки уни идентификация қилиш имконини берадиган, электрон тарзда, қоғозда ва (ёки) бошқа моддий жисмда қайд этилган ахборот ҳисобланади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/758/81/7588136_192:0:2809:1963_1920x0_80_0_0_d9c832f33c6cf7e7e600aa7eb7fbcbf9.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият
Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотларини мамлакатда сақлаш мажбурий бўлади
15 апрелдан бошлаб барча интернет ресурслар республика фуқароларининг шахсий маълумотларини мамлакат ҳудудида сақлашга мажбур бўлади.
ТОШКЕНТ, 26 янв — Sputnik. Ўзбекистонда 15 апрелдан бошлаб барча интернет ресурслар республика фуқароларининг шахсий маълумотларини мамлакат ҳудудида сақлашга мажбур бўлади. Шавкат Мирзиёев “Шахсга доир маълумотлар тўғрисида”ги қонунга қўшимчалар киритиш тўғрисидаги тегишли
қонунга имзо чекди.
Ҳужжат 27-1 модда — "Ўзбекистон Республикаси фуқаросининг шахсий маълумотларини қайта ишлашнинг алоҳида шартлари" билан тўлдирилган.
- Ўзбекистон фуқароларининг шахсий маълумотлари жисмоний жиҳатдан Ўзбекистон ҳудудида жойлашган ва Давлат реестрида рўйхатдан ўтган техник воситалар ёрдамида қайта ишланиши керак;
- маълумотларни локализация қилиш талаби ахборот технологиялари, шу жумладан, интернет орқали маълумотларни қайта ишлашга тааллуқли;
- маълумотларни локализация қилиш, йиғиш, тизимлаштириш ва сақлаш талаби мулкдорда ёки операторнинг зиммасида ҳисобланади.
Ўзгартиришлар уч ой ичида, яъни 15 апрелдан бошлаб кучга киради.
“Шахсга доир маълумотлар тўғрисида»ги қонун 2019 йилнинг январида қабул қилинган ва ўша йилнинг 1 октябридан
кучга кирган.Қонунга мувофиқ, шахсга доир маълумотлар жисмоний шахсга тааллуқли бўлган ёки уни идентификация қилиш имконини берадиган, электрон тарзда, қоғозда ва (ёки) бошқа моддий жисмда қайд этилган ахборот ҳисобланади.