Интернет тезлиги “-гача” қўшимчасисиз кўрсатилади – “Ўзкомназорат”

2021 йил 1 июндан интернет тезлиги учун белгиланган “- гача” қўшимчалари ўрнига аниқ ва тушунарли маълумот бериш талаб қилинади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 май — Sputnik. “Ўзкомназорат” давлат инспекцияси интернет тариф режалари ва хизматларини тақдим этишда "-гача" қўшимчаларидан фойдаланиш бўйича кўрсатма берди. Бу ҳақда идора матбуот хизмати хабар қилмоқда.
“2021 йил 1 июндан бошлаб тариф режалари ва хизматлари тўғрисидаги маълумотларда интернет тезлиги учун белгиланган “-гача” (“до...”) қўшимчалари ўрнига аниқ ва тушунарли маълумот бериш бўйича кўрсатма берилди", — дейилади хабарда.
Таъкидланишича, бу интернет ва телекоммуникация хизматларини кўрсатувчи оператор ва провайдерлар ҳамда хўжалик юритувчи субъектларга телекоммуникация хизматларини узлуксиз, сифатли ва шартномаларда белгиланган ҳажмда (тезликда) кўрсатиш мақсадида амалга оширилмоқда.
Ўзбекистонда интернет қимматми - АКТ вазирлиги изоҳ берди