ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Тошкент шаҳрида Д.И.Менделеев номидаги Россия кимё-технология университети (РКТУ) филиали очилди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Бу Россия кимё-технология университетининг хориждаги илк филиалидир.
Очилиш маросимида Ўзбекистон президенти маслаҳатчиси Абдужаббор Абдуваҳитов, олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов, Россия президентининг хорижий давлатлар билан минтақалараро ва маданий алоқалар бўйича бошқармаси боғлиғининг ўринбосари Антон Рибаков, Россия илм-фан ва олий таълим вазирининг ўринбосари Дмитрий Афанасьев, университет ректори Александр Мажуга иштирок этишди.
“Россия учун бу воқеа мамлакат президенти Илм-фан ва технологиялар йили деб эълон қилган йилда рўй бермоқда. Бу рамзий маънога эга, чунки РКТУ бу ғояга тўлиқ жавоб беради”, - деди Афанасьев.
Тошқулов, ўз навбатида, Россия олийгоҳи тарихи Ўзбекистон билан чамбарчас боғлиқлигини эслатди. Чунки Икки жаҳон уруши пайтида 1941 йил кузида у Қўқон шаҳрига кўчирилган ва у ерда 1943 йил баҳоригача фаолият юритганди.
Олийгоҳнинг Тошкентдаги филиалида ўқув жараёни 2019/2020 ўқув йилидан бошланган. Филиал материалшунослик, наноматериаллар ва нанотизимлар технологиялари каби йўналишларда мутахассис ва кадрларни тайёрлайди. Филиал битирувчиларига Ўзбекистон Республикасида олий таълим тўғрисидаги ҳужжат сифатида тан олинадиган белгиланган намунадаги диплом берилади.