Коронавирус: яна 1 киши вафот этди, кунлик ҳолатлар 280

Ўзбекистонда сутка давомида 280 кишида коронавирус аниқланди, республика бўйлаб коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 99 344 нафарни ташкил қилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 май — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.
Сутка давомида 280 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 99 344 нафарни ташкил қилмоқда.
Вирусологлар янги хавфли пандемия ҳақида огоҳлантиришди
Янги ҳолатлар: Қорақалпоғистон Республикасида (8), Андижон вилоятида (4), Бухоро вилоятида (1), Жиззах вилоятида (5), Қашқадарё вилоятида (8), Навоий вилоятида (3), Наманган вилоятида (6), Самарқанд вилоятида (46), Сирдарё вилоятида (7), Сурхондарё вилоятида (1), Фарғона вилоятида (13), Хоразм вилоятида (9), Тошкент вилоятида (59), Тошкент шаҳрида (110) коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Соғайиш кўрсаткичи

Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 94 952 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 96 фоиз.
Коронавирус Ўзбекистонда: кунлик ҳолатлар 200 дан ортиқ
Айни пайтда 3 707 нафар беморга белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Вакцинация

Республикада жами 1 738 830 доза вакцинадан фойдаланилди. Улардан: 1-босқич эмланганлар 1 239 736 нафарни, 2-босқичда эмланганлар 499 094 нафарни ташкил қилди.

Ўлим ҳолатлари

Коронавирусга чалинган 1 нафар бемор вафот этди, Ўзбекистонда жами 685 киши пандемия қурбони бўлди.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 168,2 миллиондан ошди, 3,4 миллиондан ортиқ киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (33,2 млн), Ҳиндистонда (27,2 млн), Бразилияда (16,2 млн).