Вирусологлар янги хавфли пандемия ҳақида огоҳлантиришди

© Sputnik / Ilya Naimushin / Медиабанкка ўтишМолодая самка шимпанзе Анфиса в парке флоры и фауны "Роев ручей" на окраине Красноярска
Молодая самка шимпанзе Анфиса в парке флоры и фауны Роев ручей на окраине Красноярска - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.05.2021
Oбуна бўлиш
Маймун чечаги янги эпидемияларни келтириб чиқариши мумкин
ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Маймун чечаги янги эпидемияларни келтириб чиқариши мумкин - бундай фикр билан Россия вирусологлари ўртоқлашди. РИА Новости.
Москва давлат университети биология факультети вирусология кафедраси профессори Алексей Аграновскийнинг сўзларига кўра, бу вирус ҳақиқатан ҳам хавфли бўлиши мумкин, аммо ваҳима қилишга ҳожат йўқ.
"Режа асосида ишлаш керак. Иссиқ қонли ҳайвонлар (кўршапалаклар, кемирувчилар), кана, чивин ва вируслари, чивинлар ва бошқа бўғимоёқлилар вирусларини ўрганиш бўйича тадқиқотлар ўтказиш керак", - дейди у.
Вирусология профессори Александр Чепурнов ҳамкасбининг фикрига қўшилди, аммо маймунлардан одамларга чечак юқтириш эҳтимоли жуда кам, деб қўшимча қилди. Унинг сўзларига кўра, бундай ҳолатлар жуда кам учрайди ва юқумли касаллик даражаси паст.
Бундан ташқари, олим таъкидлашича, табиий чечакка қарши вакцинани такомиллаштириш давом этмоқда.
"Мавжуд бўлган вакцина жуда самарали, аммо жуда реактоген (жиддий салбий реакцияларни келтириб чиқаради), бир қатор олимлар ишни давом эттирмоқда", - деди Чепурнов.
Чечак энг даҳшатли вирусли касалликлардан бири, унга чалинган ҳар ўн кишидан учтаси вафот этган. Тирик қолганлар кўпинча ногирон бўлиб қолишган.
1980 йилда аҳолини иммунизация қилиш бўйича глобал миқёсдаги саъй-ҳаракатларидан сўнг дунё бўйлаб чечак расман йўқ қилинди. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ушбу тадбирни тарихдаги энг муваффақиятли эмлаш кампанияси сифатида эътироф этди.
Маймун чечаги вируси поксвируслар оиласига тегишли. Одам қон, биологик суюқлик, зарарланган тери ёки юқтирган ҳайвонларнинг шиллиқ пардалари билан, шунингдек узоқ муддатли мулоқотда ҳаво томчилари орқали юқиши мумкин. Асосий аломатлар: кучли бош оғриғи, юқори иситма, мушакларда оғриқ, лимфа тугунлари шишиши, терида тошма (кўпинча юз, кафт ва оёқларда пайдо бўлади).
Янгиликлар лентаси
0