Захарова ЕИда Россияга қарши “вакцина урушини” бошлашга уринишаётганини маълум қилди

Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 май — Sputnik. Қатор Европа Иттифоқи мамлакатлари Россия вакциналарини танқид қилиб, бу билан “вакцина урушларини” бошлашмоқда. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова "Вести ФМ" радиостанцияси эфирида маълум қилди.
“ЕИ мамлакатлари, хусусан, Франция маълум қилдики, гўёки Россия ва Хитой қандайдир вакцина дипломатиясини олиб бормоқда, лекин бу гапнинг яхши эмас, балки жуда яхши бўлмаган маъносида”, - деди у.
Макроннинг "янги турдаги жаҳон уруши" ҳақидаги сўзларига Кремль муносабат билдирди
Захарованинг сўзларига кўра, агар бундай уруш олиб борилаётган бўлса, у фақат Россияга қарши олиб борилмоқда. “Бу ёлғоннинг чексиз оқими (Россия вакциналарига нисбатан)”, дея қўшимча қилди у.