ТОШКЕНТ, 24 май — Sputnik. Тошкент шаҳри Чилонзор туманида рўй берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир киши қурбон бўлди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.
ЙТҲ 24 май куни тахминан соат 04:45 ларда Бунёдкор кўчасида (“Узтелеком” биноси қаршисида) рўй берган. 36 ёшли “Spark” ҳайдовчиси Ф.Ю. ҳаракатланиб кетаётиб, бошқарувни йўқотган. Натижада қарама-қарши йўналишни ажратиб турувчи тўсинга бориб урилган.
Ҳайдовчи тан жароҳатлари билан шифохонага олиб борилган ва у ерда вафот этган.
Ҳозирда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.