ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. Россияда сунъий интеллектга эга бўлган жанговар роботларни ишлаб чиқариш бошланди. Бу ҳақда РФ Мудофаа вазири, армия генерали Сергей Шойгу маълум қилди.
Роботлар мустақил равишда жанг олиб бориши мумкин, Россия Федерациясида "ертанги кун қуроллари"ни яратиш бўйича катта иш олиб борилмоқда, деб қўшимча қилди Мудофаа вазири.
Ҳарбий эксперт, ҳаво ҳужумидан мудофаа музейи директори Юрий Кнутов сунъий интеллект элементлари аллақачон Россия ҳарбий техникасида жуда кенг қўлланилишини эслатди.
Бу С-400, С-350 "Витяз", "Панцирь" зенит ракета тизимлари - сунъий интеллект элементлари бўлган компютерлар ҳисобига ишлайди. Бешинчи авлод Су-57 қирувчи самолётида иккинчи учувчи ролини сунъий интеллект бажаради.
Роботлар ҳарбий тиббиётда - одамларни жанг майдонидан эвакуация қилиш учун ишлатилади.