Ўзбекистон ва Тожикистон чегарада демаркация ишларини давом эттиришга келишиб олди

Хўжанда ўзбек-тожик чегарасида демаркация ишлари муҳокама қилинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 май — Sputnik. 17 – 22 май кунлари Тожикистон Республикасининг Хўжанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ва Тожикистон Республикаси ҳукумат делегациялари ишчи гуруҳларининг Ўзбекистон-Тожикистон демаркация қўшма комиссияси доирасидаги навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда ТИВ матбуот хизмати хабар қилди.
Чегара қўшинларига кўмаклашувчи отрядлар ташкил этилади
Музокаралар давомида томонлар Ўзбекистон-Тожикистон Давлат чегараларида демаркация ишларини муҳокама қилдилар, демаркация қилиш линияси лойиҳасини ҳамда ўзбек-тожик давлат чегарасида чегара белгиларини ўрнатиш бўйича фикр алмашдилар.
“Томонлар Ўзбекистон-Тожикистон Давлат чегарасида демаркация ишларини давом эттиришга келишиб олдилар. Учрашув дўстона ва ўзаро англашув муҳитида ўтди”, - дейилган хабарда.
Тадбир якуни бўйича Протокол имзоланди.
Sputnik Ўзбекистон Telegram канали - ўқинг, изоҳ ёзинг ва дўстларингиз билан ўртоқлашинг!