ТОШКЕНТ, 17 май — Sputnik. Ҳафтанинг биринчи ярмида Ўзбекистон ҳудуди Эрон ҳудудидан келадиган ёзги ҳарорат қийматларига хос бўлган жуда иссиқ ҳаво таъсирида бўлади, деб хабар қилмоқда Ўзгидромет.
Аксарият вилоятларда қуруқ, асосан кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, фақат республиканинг тоғли ҳудудларида момақалдироқ билан маҳаллий ёмғирлар ёғади.
“Кундуз кунги ҳаво ҳарорати 32-35° гача, жанубда ва чўл ҳудудларида 38° гача кўтарилади, бу ўртача кўп йиллик қийматлардан 5-8° кўпдир”, - дейилган хабарда.
Ҳафтанинг охирига келиб ҳарорат 27-30° гача пасаяди, бундай ҳолат Қозоғистон ҳудудларидан салқин ҳаво кириб келиши билан боғлиқ бўлади.
20-21 май кунлари республиканинг баъзи жойларида шамол 15-20 м/с гача кучайиши кутилмоқда.
17-20 май кунлари республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида маҳаллий ёмғирлар ёғиши ҳисобига сел келиш хавфи мавжуд.