Наманганда ЙТҲга учраган “Нексия” йўловчиси ҳалок бўлди

“Нексия”ни ишончнома асосида бошқарган 33 ёшли фуқаро йўлнинг ўнг четига чиқиб кетиб, олма дарахтига урилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 май — Sputnik. Намаган вилоятидаги йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида бир киши қурбон бўлди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.
ЙТҲ 11 май куни 09:30 ларда Чортоқ-Янгиқўрғон йўлининг 22 км.да Гулшан МФЙ ҳудудида рўй берган. “Нексия”ни ишончнома асосида бошқарган чортоқлик 33 ёшли фуқаро ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмаган.Натижада йўлнинг ўнг четига чиқиб кетиб, олма дарахтига урилган.
Ҳайдовчи ва машинада йўловчи бўлган 38 ёшли аёл турли жароҳатлар билан шифохонага ётқизилган. Бироқ аёл муолажаларга қарамасдан вафот этган.
Қашқадарёдаги мудҳиш ЙТҲ бирйўла 7 кишини ҳаётдан олиб кетди
Ҳолат юзасидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми (Одам ўлишига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши очилган.