Эртага Тожикистон ҳукумат делегацияси Ўзбекистонга келади

Тожикистон савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг саккизинчи йиғилиши бўлиб ўтади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 12 май — Sputnik. 14-15 май кунлари Тошкентда Ўзбекистон ва Тожикистон савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиясининг саккизинчи йиғилиши бўлиб ўтади, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ ҳузуридаги "Дунё" ахборот агентлиги.
Тадбирда қатнашиш учун Тожикистон бош вазир Коҳир Расулзода бошчилигидаги делегация жума куни келади.
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида 29 та янги ҳамкорлик шартномаси кўриб чиқилмоқда
Чет эллик меҳмонлар Тошкентдаги бир нечта саноат корхоналарига ташриф буюрадилар.
Ҳукуматлараро комиссия йиғилишидан сўнг ҳужжатлар имзоланади.
Савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича Ўзбекистон ва Тожикистон ҳукуматлараро комиссиясининг 7-йиғилиши 2020 йил 29 сентябрда Душанбе шаҳрида бўлиб ўтганди.