Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасида 29 та янги ҳамкорлик шартномаси кўриб чиқилмоқда

© Пресс-служба председателя Согдийской области ТаджикистанаАбдулла Арипов провел переговоры с премьер-министром Таджикистана Кохиром Расулзода.
Абдулла Арипов провел переговоры с премьер-министром Таджикистана Кохиром Расулзода.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.04.2021
Oбуна бўлиш
Абдулла Арипов Хўжанд шаҳрида Тожикистон бош вазири Коҳир Расулзода билан музокаралар ўтказди.
ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов 24 апрель куни Тожикистонга ташриф буюрди. Бу ҳақда Тожикистоннинг Сўғд вилояти раиси матбуот хизмати хабар берди.
Хўжанд шаҳрида Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода ўзбекистонлик ҳамкасби Абдулла Арипов билан музокаралар ўтказган.
© Пресс-служба председателя Согдийской области ТаджикистанаАбдулла Арипов провел переговоры с премьер-министром Таджикистана Кохиром Расулзода.
Абдулла Арипов провел переговоры с премьер-министром Таджикистана Кохиром Расулзода.  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 26.04.2021
Абдулла Арипов провел переговоры с премьер-министром Таджикистана Кохиром Расулзода.
Учрашувда икки томонлама ҳамкорликнинг муҳим йўналишлари, жумладан, сиёсат, савдо ва иқтисодиёт, инвестициялар, саноат, таълим ва фан, маданият, экспорт ва импорт, соғлиқни сақлаш, темир йўл, божхона, энергетика ва бошқа соҳалар муҳокама қилинган.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон Тожикистоннинг етакчи иқтисодий ҳамкорларидан бири: икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 2020 йилда 333,8 миллион долларни ташкил этган. Ўзбекистон Тожикистон билан товар айирбошловчи давлатлар рейтингида учинчи ўринда.
Строительство БАМа-2 в Амурской области - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 25.04.2021
Ўзбекистон ва Тожикистон янги темир йўл қурилишини муҳокама қилди
Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажмини ошириш, Тожикистоннинг эркин иқтисодий зоналарида ишлаб чиқариш корхоналари ва цехлар қуриш ва турли объектлар барпо этиш зарурлиги таъкидланган.
“Тожикистон ва Ўзбекистон ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантириш йўналишида 29 та янги келишув ва ҳамкорлик шартномалари кўриб чиқилмоқда”, - дейилган хабарда.
Ваколатли идораларга Тожикистон билан Ўзбекистон ўртасида фойдаланилмаган имкониятларни амалга ошириш юзасидан қисқа муддатда тезкор чоралар кўриш топширилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон бош вазири Абдулла Арипов тожикистонлик ҳамкасби Кохир Расулзода билан Хўжандда учрашиши хабар қилинган эди. Бош вазирларнинг Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга расмий ташрифига тайёргарлик масалаларини муҳокама қилиши ҳам режалаштирилган эди.
Янгиликлар лентаси
0