AFP: учта давлат Фаластин ва Исроил туфайли БМТ ХК кенгаши чақирилишини сўради

Душанба куни кечқурун Исроил ва Фаластин Ғазо сектори чегарасида вазият бирдан кескин тус олди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 13 май - Sputnik. Хитой, Норвегия ва Тунис Исроил ва Фаластин ўртасида зиддият кучайгани муносабати билан жума куни БМТ Хавфсизлик кенгашининг фавқулодда йиғилишини ўтказишни таклиф қилмоқда.
Бу ҳақда РИА Новости Франс Пресс агентлигига таянган ҳолда хабар берди.
Ўзбекистон Исроил ва Фаластинни зўравонликка чек қўйишга чақирди
Хабарга кўра, режалаштирилаётган очиқ йиғилиш Исроил ва Фаластин томонлари иштирокида бўлиб ўтади.
Агентлик маълумотларига кўра, БМТ ХК шу ҳафтада ушбу масалага бағишлаб иккита виртуал форматдаги йиғилишни ўтказган.
Сал аввал БМТдаги манба РИА Новостига Фаластин-Исроил можароси зонасидаги вазият тўғрисида БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан баёнот қабул қилинишига биргина АҚШ тўсқинлик қилаётганини айтган эди.
Душанба куни кечқурун Исроил ва Фаластин Ғазо сектори чегарасида вазият бирдан кескин тус олди.
Ёнғин, йўқотишлар, вайроналик: Исроил ва Ғазо секторидаги ўқ ёғдириш оқибатлари
Исроил аҳоли пунктларининг ракета ёрдамида деярли тўхтовсиз ўққа тутилиши оқибатида олти нафар исроиллик ҳалок бўлди, 200дан зиёди жароҳатланди.
Исроил Ғазо сектори бўйлаб зарбаларни амалга оширди ва Фаластин ХАМАС уюшмалари ва "Ислом жиҳоди" нишонларини йўқ қилди. Натижада бир неча жангарилар, жумладан, юқори мартабали дала қўмондонлари йўқ қилинди.
Фаластин Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, Исроилнинг Ғазо секторига ҳужумлари натижасида 67 киши вафот этган.