Ёнғин, йўқотишлар, вайроналик: Исроил ва Ғазо секторидаги ўқ ёғдириш оқибатлари

Sputnik
1 / 12

Шарқий Қуддусда Рамазон ойида Ал-Ақсо масжидига ибодат қилишга келган фаластинликларнинг тарқатиб юбориш сабабли юзага келган тартибсизликлар бир неча кун тўхтамади.

2 / 12

Бундан ташқари, фалистинлик оилаларнинг айрим туманларлан кўчириб юбориш қарори намойишчиларнинг ғазабини қўзғади.

3 / 12

Сўнгги йиллар ичидаги энг йирик можаронинг кескинлашишига Шарқий Қуддусдаги воқеалар сабаб бўлди.

4 / 12

Араб миллатига мансуб аҳоли кўп бўлган шаҳарларда норозилик авж олди.

5 / 12

Тез орада кўчадаги тартибсизликлар тўлақонли жанговар ҳаракатлар ва ҳаво ҳужумига айланиб кетди.

6 / 12

Фаластин гуруҳлари Исроил ҳудудига қарата мингдан зиёд ракета учирди.

7 / 12

Исроил ҳам Ғазо секторига қарата зарба берди. Бунинг натижасида 30 нафардан зиёд киши, жумладан, 10 нафар бола ҳалок бўлди.

8 / 12

Ракета ҳужумлари оқибатида беш исроиллик ҳалок бўлган, 200 нафардан зиёди жароҳат олган.

9 / 12

Исроил Мудофаа вазирлиги раҳбари армия тўлиқ сукунат чўкишига қадар зарба беришда давом этишини маълум қилди.

10 / 12

Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдоған ва Чеченистон етакчиси Рамзан Қодиров Исроилни зўравонликда айблаб, унинг хатти-ҳаракатларини кескин қоралади.

11 / 12

Ўзбекистон ҳам Исроил ва Фаластинни зўравонликка чек қўйишга чақирди. Фаластин-Исроил муаммоси халқаро ҳуқуқ меъёрлари, БМТ Хавфсизлик Кенгаши томонидан аввал қабул қилинган резолюциялар ҳамда “икки халқ учун икки давлат” тамойили асосида ҳал этилиши лозим.

12 / 12

Ўзбекистон Ал-Ақсо масжиди ва Қуддусдаги бошқа муқаддас қадамжоларнинг дахлсизлигини — статус-квога риоя этилишини таъминлаш зарур деб ҳисоблайди.