Париждаги Лувр музейида Ўзбекистон кўргазмаси бўлиб ўтади

Куз мавсумида Париждаги Лувр музейида Ўзбекистон кўргазмаси бўлиб ўтади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Бу йил кузида Париждаги Лувр музейида Ўзбекистон кўргазмаси бўлиб ўтади.
Франция поможет Узбекистану организовать выставку о Центральной Азии в Лувре
Бугун Ташқи ишлар вазирлигида Франция Республикасининг Европа ва ташқи ишлар вазирлиги ҳузуридаги ташқи савдо ва иқтисодий жозибадорлик бўйича вакил-вазири Франк Риестер бошчилигидаги делегация меҳмон бўлди.
Камилов Доҳада “Толибон”* сиёсий ваколатхонаси раҳбари билан учрашди
Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов билан бўлиб ўтган учрашув самимий ва дўстона муҳитда ўтди. Учрашувда бўлажак турли даражадаги қўшма тадбирларга тайёргарлик кўриш билан боғлиқ масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Франция томони 2022 йил кузида Париждаги Лувр музейида “Марказий Осиё улуғворлиги. Ўзбекистон карвон йўлларида” номли кўргазмани ташкиллаштиришда ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди.