Афғонистонда бир суткада иккинчи автобус минада портлади

Афғонистон марказидаги Парван вилоятида автобус минада портлади
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 май — Sputnik. Афғонистон марказий қисмида жойлашган Парван вилоятида автобус минада портлади: 2 киши ҳалок бўлди, 9 киши жароҳатланди. Бу ҳақда Tolo News шифокорлар маълумотига таяниб хабар қилди. РИА Новости.
Телеканал маълумотларига кўра, портлаш душанба куни эрталаб Пул-и-Матак ҳудудида содир бўлди.
АҚШ Афғонистондаги ҳарбийларини Марказий Осиё давлатига жойлаштириши мумкин
Бу Афғонистонда бир кун сутка ичида юз берган иккинчи ҳолат. Аввалроқ, Забул вилоятида автобус минада портлагани ҳақида хабар берилганди. Манбанинг таъкидлашича, портлаш оқибатида 16 киши ҳалок бўлди.
Маҳаллий 1TV телеканали расмийларга таяниб, 41 киши жароҳат олганини хабар қилди.