Корона-инфо: Ўзбекистонда икки киши коронавирусдан вафот этди

Кеча кун давомида касалликдан соғайганлар жами 89 703 нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизга тушди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 май — Sputnik. Кеча 381 кишида коронавирус аниқланди, 2 нафар бемор вафот этди. Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони жами 93 978 нафарни ташкил этмоқда, деб хабар берди Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот-хизмати.
Янги касалланиш ҳолатларининг республиканинг барча ҳудудларида аниқланган.
Энг кўпи (62 нафар) Тошкент вилоятида ва (153 нафар) Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
COVID-19 пандемияси қачон барҳам топади - немис олимлари прогнози
Кеча кун давомида: касалликдан соғайганлар жами 89 703 (+365) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизга тушди.
Шунингдек, 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 662 нафарни ташкил қилди.
Айни пайтда тиббиёт муассасаларида 3613 нафар бемор даволанмоқда.