COVID-19 пандемияси қачон барҳам топади - немис олимлари прогнози

© REUTERS / ADNAN ABIDI"Коронавирусный шторм " в Индии
Коронавирусный шторм  в Индии - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.05.2021
Oбуна бўлиш
Иммунитет 80 фоизга етган тақдирда янги касалланишлар қайд этилади, аммо тўлқинлар бўлмайди, дейди немис мутахассиси
ТОШКЕНТ, 7 май - Sputnik. Одамларда иммунитет 80%га етганида Sars-CoV-2 коронавируси тўлқинлари тарқалиши тўхталади. Бу ҳақда ГФР ССВ таркибига кирувчи Робер Кох номидаги институт президенти Лотар Вилер маълум қилди.
Сал аввал, жума куни, ГФР соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Йенс Шпан Германияда коронавируснинг учинчи тўлқини синдирилганини, касалланиш юқори даражада эканини, аммо ҳозирда пасайиш кузатилаётганини айтган эди.
Коронавирус, иллюстративное фото - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.05.2021
Ўзбекистонда коронавирус кўпайди: соғайиш кўрсаткичи 95 фоизга тушди
"Вакцинация орқали ёки касалликни бошдан кечириб, сўнг вакцина олганлиги туфайли иммунитетга эга бўлган одамлар улуши 80 фоизга етмай туриб, қолаверса, вируснинг британча варианти бор экан, биз чекловларнинг муҳим қисмидан воз кеча олмаймиз. Иммунитет 80 фоизга етган тақдирда янги касалланишлар қайд этилади, аммо тўлқинлар бўлмайди. Ўшанда пандемияни назорат қилиб бўлади", - деб баёнот қилди Вилер жумани куни ўтказилган матбуот-анжуманида.
Вилер ушбу муносабат билан коронавирус бўйича амалдаги чекловларни ман этишга шошилмасликка чақирди.
""Чекловларни режасиз бекор қилиб бўлмайди. Эмланганлар сони ҳафтадан ҳафтага кўпаймоқда, шунинг учун баъзи чекловларни бекор қилиш мумкин. Эмлаш ишлари тезкор равишда амалга оширилиши керак ва чекловларни назорат остида бекор қилиниши лозим. Эмлаш даражаси қанчалик юқори бўлса, шунчалик кўп миқдорда инфекцияланиш ҳолатларини олдини олишимиз мумкин. Вакцинация жараёнининг ўсиб бориши яқин келажакда ҳолатни анча енгиллаштиради", - деди Вилер.

COVID-19га қарши вакцинация Германияда ўтган йилнинг 27 декабрида бошланган эди. Бугунги кунга келиб 7,3 миллион киши (аҳолининг 8,8%и) тўлиқ, 26,2 миллион киши (аҳолининг 31,5%и) камида бир марта эмланган.
Янгиликлар лентаси
0