Путин билан учрашув июньда бўлиб ўтади - Байден

Аввалроқ Оқ Уй Байден Путинга жорий йил ёзда Европа давлатларидан бирида икки томонлама муносабатларда тўпланиб қолган масалаларни муҳокама қилиш учун учрашишни таклиф қилгани ҳақида хабар берган эди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 май – Sputnik. АҚШ президенти Жо Байден Россия етакчиси Владимир Путин билан учрашув июнь ойида бўлиб ўтишига ишонч билдирмоқда, аммо учрашувнинг аниқ вақти ва жойи ҳозирча аниқланмаган. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.
"Ишонаманки, биз буни амалга ошира оламиз, аммо ҳозирча жой ва вақти аниқмас, буни устида ишлаяпмиз", - деди Байден Оқ уйда журналистлар томонидан берилган июнь ойида Европага амалга оширадиган биринчи турнеси вақтида Россия-Америка саммити ўтказилиши истиқболлари ҳақидаги саволга жавоб берар экан.
АҚШ президентидан шунингдек, "Украина билан чегарада РФ ҲК мавжудлигини Россия томонидан "АҚШга қилинган аллақандай сигнал" деб ҳисоблайсизми, бу ҳолат сизнинг Россия етакчиси билан саммит ўтказиш қарорингизга таъсир кўрсатадими?", дея сўрашди.
Путин қизил чизиқни айнан қаердан тортганини Ғарб жуда яхши билади
"Бу менинг яккама-якка учрашиш истагимга таъсир этмайди, ва биз шуни кўриб турибмизки, илгарироқ (чегарада қўшинлар кўпроқ эди) ва у уларни олиб кетди... уларнинг сони бир ой олдингидан анча камайди", - деди Байден.
Ғарб давлатлари сўнгги вақтларда гўёки Россия томонидан бўлаётган "агрессив ҳаракатлар" туфайли ҳавотир билдиришмоқда. Вашингтон "Россия агрессияси" ўткир тус олаётгани ва РФ қўшинлари Қримда ва Украина шарқида ҳаракатланаётгани ҳақида баёнот берди. РФ президенти матбуот-котиби Дмитрий Песков Россия ўз қўшинларини ўз ҳудудида ва ўз хоҳишига кўра ҳаракатлантираётганини маълум қилди. Унинг айтишича, бу ҳеч кимга таҳдид қилмайди ва ҳеч кимни ташвишлантирмаслиги жоиз.
Аввалроқ Оқ Уй Байден Путинга жорий йил ёзда Европа давлатларидан бирида икки томонлама муносабатларда тўпланиб қолган масалаларни муҳокама қилиш учун учрашишни таклиф қилгани ҳақида хабар берган эди. Кремл учрашувнинг эҳтимолий санаси муҳокама қилинаётганини маълум қилган.