Тошкентдаги йирик ЙТҲда бир киши ҳалок бўлди

Sputnik
ТОШКЕНТ, 4 май — Sputnik. Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар қилмоқда.
ЙТҲ 2 май куни соат 00:20 ларда ТХАЙ кўчалари чорраҳасида рўй берган. 29 ёшли “Нексия” ҳайдовчиси О.З. чапга қайрилаётган вақтида қарама-қарши йўналишдан келаётган “Каптива” русумли автомобилни ўтказиб юбормай ЙТҲ содир этган.
1 / 4
Страшное ДТП с участием трех машин в Ташкенте
2 / 4
Страшное ДТП с участием трех машин в Ташкенте
3 / 4
Страшное ДТП с участием трех машин в Ташкенте
4 / 4
Страшное ДТП с участием трех машин в Ташкенте
Натижада маст бўлган 21 ёшли “Каптива” ҳайдовчиси Ш.У. бошқарувни йўқотиб, ағдарилиб кетган. Кейин йўл четида тўхтаб турган “Москвич-412” билан тўқнашган.
“Москвич-412” ҳайдовчиси Ш.М. олган тан жароҳатлари туфайли ҳодиса жойида вафот этган.
“Нексия” ҳайдовчиси, “Каптива” ҳайдовчиси ва йўловчилари А.У. (21 ёш) ва Р.Н.га (20 ёш) тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Уч ой ичида қарийб 400 киши ЙТҲда ҳалок бўлган
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ҳодиса юзасидан суриштирув олиб бормоқда.