Қирғизистон ва Тожикистон ўз қўшинларини чегарадан олиб чиқишни якунлади

Маълум қилинишича, давлат чегарасининг қирғиз-тожик қисмидаги вазият барқарор, ўтган тунда ҳеч қандай воқеа ёки отишма қайд этилмаган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 3 май — Sputnik. Қирғизистон ва Тожикистон қуролли тўқнашувдан кейин қўшимча кучларини чегарадан олиб чиқишни якунлади. Бу ҳақда РИА Новостига қирғиз чегараси хизмати матбуот хизмати маълум қилди.
“Томонлар чегара чизиғидаги қўшимча кучлар ва воситаларни ўз ҳудудлари ичкарисига қайтаришни якунлашди”, - деган агентлик суҳбатдоши.
Қирғизистон ва Тожикистон чегарасидаги назорат ўтказиш пунктлари вақтинча ёпилди
Унинг сўзларига кўра, давлат чегарасининг қирғиз-тожик қисмидаги вазият барқарор. Ўтган тунда ҳеч қандай воқеа ёки отишма қайд этилмаган.
Таъкидланишича, Қирғизистон ва Тожикистон мудофаа вазирликларининг зобитларидан иборат қўшма комиссия қўшимча кучлар ва воситалар жойлаштирилган ҳудудларни кўздан кечиришни давом эттирмоқда.