Қирғизистон ва Тожикистон чегарасидаги назорат ўтказиш пунктлари вақтинча ёпилди

© Sputnik / Табылды КадырбековНа границе Кыргызстана
На границе Кыргызстана - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 03.05.2021
Oбуна бўлиш
Қирғизистон ва Тожикистон фуқароларининг хавфсизлиги мақсадида назорат ўтказиш пунктлари вақтинча ёпилган.
ТОШКЕНТ, 3 май — Sputnik. Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги назорат ўтказиш пунктлари ҳозир ишламаяти. Бу ҳақда Давлат чегарасини муҳофаза қилиш бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари Назарали уулу Талантбек маълум қилди.
Ундан Тожикистон билан чегарадаги назорат ўтказиш пунктларини вақтинча ёпилиши ёки ёпилмаслиги ҳақида сўрашган. У саволга жавоб бераётиб, 2013 йилдан буён бу биринчи катта тўқнашув бўлганини таъкидлаган.
“Қирғизистон ва Тожикистон фуқароларининг хавфсизлиги мақсадида назорат ўтказиш пунктлари вақтинча ёпилган. Вазият барқарорлашгандан сўнг бу масала ҳал қилинади”, - деди Назарали улуу. Унинг сўзларидан Sputnik Қирғизистон иқтибос келтирган.
Пограничник на участке границы - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.04.2021
Тожик-қирғиз чегарасида отишмани тўхтатишга келишиб олинди
Сўнгги маълумотларга кўра, Тожикистон билан чегарада юз берган тўқнашувлар оқибатида 35 нафар Қирғизистон фуқароси ҳалок бўлган. Яраланганлар сони 186 нафарга етган. Тожикистон томонидан 16 киши ҳалок бўлган ва 110 зиёд киши яраланган. Тасдиқланганмаган хабарларга кўра, ҳалок бўлганлар сони 20, яраланганлар сони эса 160 кишигача бўлиши мумкин.
30 апрелга ўтар кечаси томонлар қуролли низони тўхтатишга келишиб олди. 1 май куни Қирғизистон ва Тожикистон чегара ҳудудида ўт очишни тўхтатиш ва қўшинларни олиб кетиш тўғрисида баённома имзолади.
Янгиликлар лентаси
0