ТОШКЕНТ, 2 май - Sputnik. Ҳоким, вазир ва бошқа давлат хизматчиларига бириктирилган автомобиллар учун янги турдаги давлат рақамлари жорий этилади. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29 апрелдаги 258-сонли қарорида айтиб ўтилган.
Хусусан, 2021 йилнинг 1 июлидан бошлаб давлат ва маҳаллий бошқарув органлари раҳбарларининг хизмат автомобилларига"DAV" ҳарфлари бириктирилган давлат белгиси ўрнатилади.
Ундан ташқари, ушбу қарорда вазирлар, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокими учун хизмат автомобили қиймати БҲМнинг 2000 баробаригача, уларнинг ўринбосарлари учун - 1500 баробаригача белгиланган. Туман ва шаҳар ҳокимлари учун БҲМнинг 1000 баробаригача ҳамда уларнинг ўринбосарлари учун - 700 баробари миқдорда белгиланган.
Шунингдек хизмат автомобилларининг йиллик юриш масофаси ҳамда двигатели ҳажми ҳам чекланган. Хусусан бир йилда хизмат автомобили 24 мингдагн 36 минг км масофага юриши мумкин. Двигатели ҳажми эса 1,6 литрдан 4,0 литргача бўлиши мумкин.
Юқоридаги талабларга жавоб бермайдиган автомобилар 1 августга қадар инвентаризациядан ўтказилиб, электрон аукцион орқали сотувга чиқарилиши керак.
Новый тип автомобильных номеров для чиновников
© Указ КабМина №258