https://sputniknews.uz/20210502/hokim-va-vazirlar-uchun-davlat-raqamining-yangi-turi-joriy-etiladi--18596680.html
Ҳоким ва вазирлар учун давлат рақамининг янги тури жорий этилади
Ҳоким ва вазирлар учун давлат рақамининг янги тури жорий этилади
Sputnik Ўзбекистон
Давлат бошқарув органлари раҳбарларига бириктирилган шахсий хизмат автомобилларига 1 июлдан бошлаб фақат "DAV" ҳарфлари акс этган давлат белгилари берилади. 02.05.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-05-02T19:14+0500
2021-05-02T19:14+0500
2021-05-02T19:45+0500
жамият
хизмат
автомобил
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/18/17931551_0:0:1440:810_1920x0_80_0_0_8dd1890c3940f12d03c36bb5999d4222.jpg
ТОШКЕНТ, 2 май - Sputnik. Ҳоким, вазир ва бошқа давлат хизматчиларига бириктирилган автомобиллар учун янги турдаги давлат рақамлари жорий этилади. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29 апрелдаги 258-сонли қарорида айтиб ўтилган. Ундан ташқари, ушбу қарорда вазирлар, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокими учун хизмат автомобили қиймати БҲМнинг 2000 баробаригача, уларнинг ўринбосарлари учун - 1500 баробаригача белгиланган. Туман ва шаҳар ҳокимлари учун БҲМнинг 1000 баробаригача ҳамда уларнинг ўринбосарлари учун - 700 баробари миқдорда белгиланган. Шунингдек хизмат автомобилларининг йиллик юриш масофаси ҳамда двигатели ҳажми ҳам чекланган. Хусусан бир йилда хизмат автомобили 24 мингдагн 36 минг км масофага юриши мумкин. Двигатели ҳажми эса 1,6 литрдан 4,0 литргача бўлиши мумкин. Юқоридаги талабларга жавоб бермайдиган автомобилар 1 августга қадар инвентаризациядан ўтказилиб, электрон аукцион орқали сотувга чиқарилиши керак.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/03/18/17931551_180:0:1260:810_1920x0_80_0_0_ea3e06287c683d9cb2267f31a02d9721.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, хизмат, автомобил
жамият, хизмат, автомобил
Ҳоким ва вазирлар учун давлат рақамининг янги тури жорий этилади
19:14 02.05.2021 (янгиланди: 19:45 02.05.2021) Давлат бошқарув органлари раҳбарларига бириктирилган шахсий хизмат автомобилларига 1 июлдан бошлаб фақат "DAV" ҳарфлари акс этган давлат белгилари берилади.
ТОШКЕНТ, 2 май - Sputnik. Ҳоким, вазир ва бошқа давлат хизматчиларига бириктирилган автомобиллар учун янги турдаги давлат рақамлари жорий этилади. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29 апрелдаги 258-сонли қарорида
айтиб ўтилган.
Хусусан, 2021 йилнинг 1 июлидан бошлаб давлат ва маҳаллий бошқарув органлари раҳбарларининг хизмат автомобилларига"DAV" ҳарфлари бириктирилган давлат белгиси ўрнатилади.
Ундан ташқари, ушбу қарорда вазирлар, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокими учун хизмат автомобили қиймати БҲМнинг 2000 баробаригача, уларнинг ўринбосарлари учун - 1500 баробаригача белгиланган. Туман ва шаҳар ҳокимлари учун БҲМнинг 1000 баробаригача ҳамда уларнинг ўринбосарлари учун - 700 баробари миқдорда белгиланган.
Шунингдек хизмат автомобилларининг йиллик юриш масофаси ҳамда двигатели ҳажми ҳам чекланган. Хусусан бир йилда хизмат автомобили 24 мингдагн 36 минг км масофага юриши мумкин. Двигатели ҳажми эса 1,6 литрдан 4,0 литргача бўлиши мумкин.
Юқоридаги талабларга жавоб бермайдиган автомобилар 1 августга қадар инвентаризациядан ўтказилиб, электрон аукцион орқали сотувга чиқарилиши керак.