ТОШКЕНТ, 2 май - Sputnik. SpaceX компаниясининг Crew Dragon космик кемаси Crew-1 массиясининг экипаж аъзолари билан Ерга қайтиб келди ва Атлантика океани ҳудудига муваффақиятли қўнди, деб хабар қилмоқда NASA.
Бортида 4 нафар астронавтлар - Майкл Хопкинс, Виктор Гловер, Шэннон Уокер ва Соити Ногути бўлган космик кема Флорида штати яқинида Мексика бўғозига маҳаллий вақт билан соат 02:57да қўнди. У бундан тахминан 7 соат олдин у Халқаро Космик станциядан ажралиб чиққан эди.
NASA хабарига кўра, АҚШ тарихида астронавтлар тунги қўниши сўнгги маротаба 1968 йилнинг 27 декабрида содир бўлган эди. Ўшандан "Ой миссиясидан" қайтган "Аполлон-8" кемаси Тинч океанига қўнган.
Crew-1 миссияси ХКСдаги россиялик космонавтлар Сергей Рыжиковга ва Сергей Кудь-Сверчков ҳамда америкалик астронавт Кэтлин Рубинсга ўтган йилнинг ноябр ойида қўшилишган эди. Кэтлин Рубинс 17 апрел куни "Союз МС-17" космик кемасида Ерга қайтиб келган эди.