https://sputniknews.uz/20210502/crew-dragon-kosmik-kemasi-4-nafar-astronavt-bilan-erga-qaytdi-18595987.html
Crew Dragon космик кемаси 4 нафар астронавт билан Ерга қайтди
Crew Dragon космик кемаси 4 нафар астронавт билан Ерга қайтди
Sputnik Ўзбекистон
Бортида тўрт нафар астронавт бўлган космик кема Атлантика океанидаги Мексика бўғозига муваффақиятли қўнди. 02.05.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-05-02T17:57+0500
2021-05-02T17:57+0500
2021-05-02T17:57+0500
дунёда
космос
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/02/18596060_0:71:1920:1151_1920x0_80_0_0_51440ae8737f82eeb1534d0aa4972f1c.jpg
ТОШКЕНТ, 2 май - Sputnik. SpaceX компаниясининг Crew Dragon космик кемаси Crew-1 массиясининг экипаж аъзолари билан Ерга қайтиб келди ва Атлантика океани ҳудудига муваффақиятли қўнди, деб хабар қилмоқда NASA. Бортида 4 нафар астронавтлар - Майкл Хопкинс, Виктор Гловер, Шэннон Уокер ва Соити Ногути бўлган космик кема Флорида штати яқинида Мексика бўғозига маҳаллий вақт билан соат 02:57да қўнди. У бундан тахминан 7 соат олдин у Халқаро Космик станциядан ажралиб чиққан эди. NASA хабарига кўра, АҚШ тарихида астронавтлар тунги қўниши сўнгги маротаба 1968 йилнинг 27 декабрида содир бўлган эди. Ўшандан "Ой миссиясидан" қайтган "Аполлон-8" кемаси Тинч океанига қўнган. Crew-1 миссияси ХКСдаги россиялик космонавтлар Сергей Рыжиковга ва Сергей Кудь-Сверчков ҳамда америкалик астронавт Кэтлин Рубинсга ўтган йилнинг ноябр ойида қўшилишган эди. Кэтлин Рубинс 17 апрел куни "Союз МС-17" космик кемасида Ерга қайтиб келган эди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/05/02/18596060_146:0:1775:1222_1920x0_80_0_0_62faaa95edeb9ea4b9e1af95cbe8886f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
дунёда, космос
Crew Dragon космик кемаси 4 нафар астронавт билан Ерга қайтди
Бортида тўрт нафар астронавт бўлган космик кема Атлантика океанидаги Мексика бўғозига муваффақиятли қўнди.
ТОШКЕНТ, 2 май - Sputnik. SpaceX компаниясининг Crew Dragon космик кемаси Crew-1 массиясининг экипаж аъзолари билан Ерга қайтиб келди ва Атлантика океани ҳудудига муваффақиятли қўнди, деб
хабар қилмоқда NASA.
Бортида 4 нафар астронавтлар - Майкл Хопкинс, Виктор Гловер, Шэннон Уокер ва Соити Ногути бўлган космик кема Флорида штати яқинида Мексика бўғозига маҳаллий вақт билан соат 02:57да қўнди. У бундан тахминан 7 соат олдин у Халқаро Космик станциядан ажралиб чиққан эди.
NASA хабарига кўра, АҚШ тарихида астронавтлар тунги қўниши сўнгги маротаба 1968 йилнинг 27 декабрида содир бўлган эди. Ўшандан "Ой миссиясидан" қайтган "Аполлон-8" кемаси Тинч океанига қўнган.
Crew-1 миссияси ХКСдаги россиялик космонавтлар Сергей Рыжиковга ва Сергей Кудь-Сверчков ҳамда америкалик астронавт Кэтлин Рубинсга ўтган йилнинг ноябр ойида қўшилишган эди. Кэтлин Рубинс 17 апрел куни "Союз МС-17" космик кемасида Ерга қайтиб келган эди.