Тожик-қирғиз чегарасида отишмани тўхтатишга келишиб олинди

Икки республика вакиллари тожик-қирғиз чегарасининг можароли ҳудудида отишмани тўхтатишга ва қўшинларни доимий жойлашган жойига олиб кетишга қарор қилишди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 30 апр — Sputnik. Тожикистон ва Қирғизистон ташқи ишлар вазирлари, хавфсизлик қўмиталари ва бошқа вакиллардан иборат махсус комиссиялари чегарада қуролли тўқнашувларни тўхтатишга қарор қилишди, Sputnik Тожикистон хабарига асосан.
Томонлар Сўғд ва Баткен вилоятларининг чегарага яқин ҳудудларида жанговар ҳаракатларни тўхтатишга, ҳарбий техникани уларнинг доимий жойлашган жойига олиб кетишга келишиб олишди.
Ўзбекистон тожик-қирғиз чегарасидаги тўқнашувларни дарҳол тўхтатишга чақирди
Шу билан бир вақтда улар чегара чизиғи борасида музокараларни давом эттиришга ва ушбу мақсадда иккала томондан ҳам таалуқли органлар вакилларидан иборат махсус комиссия тузишга қарор қилинди.
Эслатиб ўтамиз, чегаранинг ушбу демаркация қилинмаган ҳудудида тожик ва қирғиз аҳоли орасида можаро 28 апрел куни бошланган эди. Тез орада оддий жанжал спецназ ва ҳарбийлар аралашган ҳақиқий жанговар ҳаракатларга айланиб кетди.
Ўтган тунда тожик-қирғиз чегарасида тинчлик ҳақидаги келишувга қарамасдан отишма тўхтамади, иккала томондан ҳам қурбонлар сони ошди, аҳоли уйлари ва инфратузилма объектлари ёниб кетган.
Қирғизистон Чегара қўшинлари маълумотига кўра, Қирғизистон томонидан 3 нафар аскар қурбон бўлган ва 22 нафари жароҳатланган. Ундан ташқари Қирғизистон ҳудудида ўнлаб аҳоли уйлари, чегара заставаси ва АЁҚШ ёниб кетган.
Тожик-қирғиз чегарасида муҳим объектлар учун жанглар бошланди
Тожикистон томони маълумотига кўра, бўлиб ўтган воқеаларда 3 киши қурбон бўлган 30дан ортиқ одам яраланган.
Маълумот учун, Тожикистон ва Қирғизистон орасидаги чегара чизиғининг узунлиги 970 км ни ташкил қилади, ундан 504 км демаркация қилинмаган. Жумладан, "Головной" номли сув тарқатиш узели жойлашган ҳудуд ҳам.