https://sputniknews.uz/20210429/ozbekiston-tojik-qirgiz-chegaradasigi-toqnashuvlarni-darhol-toxtatishga-chaqirdi-18557849.html
Ўзбекистон тожик-қирғиз чегарасидаги тўқнашувларни дарҳол тўхтатишга чақирди
Ўзбекистон тожик-қирғиз чегарасидаги тўқнашувларни дарҳол тўхтатишга чақирди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон юзага келган вазиятни имкон қадар тез муддатда ҳал қилиш учун ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёр эканини билдирган. 29.04.2021, Sputnik Ўзбекистон
2021-04-29T17:27+0500
2021-04-29T17:27+0500
2021-04-29T17:35+0500
сиёсат
ўзбекистон
ўзбекистон тив
қирғиз-тожик чегараси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/905/17/9051738_0:47:1200:722_1920x0_80_0_0_79a065a0391c4fc7ab27dbef5ef5d174.jpg
ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Қирғизистон-Тожикистон чегарасидаги тўқнашувлар юзасидан баёнот билан чиқди.Баёнотда таъкидланишича, Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасида вазиятнинг кескинлашиши ва бунинг икки томондан ҳам жабрланишларга сабаб бўлгани тўғрисидаги хабарлар Ўзбекистонда жиддий хавотир уйғотган.Вазирлик бугунги кунда барча масалалар ва мавжуд муаммолар Марказий Осиёнинг биродар халқларига хос бўлган кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик ҳамда шериклик муносабатлари руҳида музокаралар ва маслаҳатлашувлар йўли билан ҳал қилиниши зарурлигини қайд этган.Ўз навбатида, Ўзбекистон юзага келган вазиятни имкон қадар тез муддатда ҳал қилиш учун ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёр эканини билдирган.Эслатиб ўтамиз, 29 апрел куни Қирғизистон-Тожикистон чегарасида навбатдаги можаро юзага келди. Можара отишмаларга айланиб кетган. Унда яралаганган бор. Қирғизистон ССВ бир киши ҳалок бўлганини ҳақида хабар қилди. Икки мамлакат тўқнашувлардаги айбни бир-бирига ағдармоқда.
https://sputniknews.uz/20210429/jabrlanganlar-soni-20dan-oshdi-uylar-yonmoqda-tojikqirgiz--chegarasidagi-mojaro-18557611.html
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/905/17/9051738_88:0:1112:768_1920x0_80_0_0_6d862ace83d977975f34f781b3f20c5a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сиёсат, ўзбекистон, ўзбекистон тив, қирғиз-тожик чегараси
сиёсат, ўзбекистон, ўзбекистон тив, қирғиз-тожик чегараси
Ўзбекистон тожик-қирғиз чегарасидаги тўқнашувларни дарҳол тўхтатишга чақирди
17:27 29.04.2021 (янгиланди: 17:35 29.04.2021) Ўзбекистон юзага келган вазиятни имкон қадар тез муддатда ҳал қилиш учун ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёр эканини билдирган.
ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Қирғизистон-Тожикистон чегарасидаги тўқнашувлар юзасидан баёнот
билан чиқди. Баёнотда таъкидланишича, Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасида вазиятнинг кескинлашиши ва бунинг икки томондан ҳам жабрланишларга сабаб бўлгани тўғрисидаги хабарлар Ўзбекистонда жиддий хавотир уйғотган.
“Томонларни тўқнашувларни зудлик билан тўхтатиш, вазиятни барқарорлаштириш бўйича биргаликдаги чораларни кўриш ва кескинликнинг янада ортишига олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлардан тийилишга чақирамиз” - дейилади ТИВ хабарида.
Вазирлик бугунги кунда барча масалалар ва мавжуд муаммолар Марказий Осиёнинг биродар халқларига хос бўлган кўп асрлик дўстлик, яхши қўшничилик ҳамда шериклик муносабатлари руҳида музокаралар ва маслаҳатлашувлар йўли билан ҳал қилиниши зарурлигини қайд этган.
Ўз навбатида, Ўзбекистон юзага келган вазиятни имкон қадар тез муддатда ҳал қилиш учун ҳар томонлама ёрдам кўрсатишга тайёр эканини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, 29 апрел куни Қирғизистон-Тожикистон чегарасида навбатдаги
можаро юзага келди. Можара отишмаларга
айланиб кетган. Унда яралаганган бор. Қирғизистон ССВ бир киши ҳалок бўлганини ҳақида хабар қилди. Икки мамлакат тўқнашувлардаги айбни бир-бирига ағдармоқда.