ТОШКЕНТ, 29 апр — Sputnik. АҚШ президенти Жо Байден Россия билан муносабатлар кескинлашишига интилмаслигини маълум қилди.
“Россияга тўхталадиган бўлсак, мен Путинга (Россия президенти Владимир – таҳр.) аниқ тушунтирдимки, биз кескинлашишўга интилмасакда, уларнинг хатти-ҳаракатлари оқибатларни келтириб чиқаради”, - дейилади Оқ уй тарқатган Байден нутқи матнида.
Америка етакчиси гўёки Россиянинг Америка сайловларига аралашишига тўғридан-тўғри ва пропорционал муносабат билдирганини таъкидлаган.
Шу билан бирга Оқ уй раҳбари АҚШ ва Россия улар манфаатдор бўлганда ҳамкорлик қилишлари мумкинлигини қўшимча қилди.
Россия ТИВ раҳбари “Россия сегодня” ХАА бош директори Дмитрий Киселёвга берган интервьюсида сўнгги пайтларда Россия ва АҚШ муносабатлари инқироз ёқасида эканлигини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳатто совуқ уруш давридагидан ҳам ёмонроқ.
Қўшма Штатлар 15 апрель куни Москва қарши янги санкциялар қўллади ва ўн нафар дипломатини чиқариб юборишини маълум қилди.
Москва жавоб чораларини кўрди ва ўн нафар америкалик мамлкатларни мамлакатдан чиқариб юборди. Қолганларига энди мамлакат бўйлаб эркин ҳаракатланишга рухсат берилмайди.