ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Ўзбекистонда Россиядаги олий таълимга бўлган қизиқиш ортмоқда, Россия олийгоҳларида 35 минг нафарга яқин республика талабалари таҳсил олмоқда, бироқ бу рақамлар икки баравар кўпайиши мумкин.
Бу ҳақда Россотрудничествонинг Тошкентдаги ваколатхонаси раҳбари Михаил Вождаев маълум қилди.
“Ўзбекистонлик талабалар бизда 35 минг нафаргача. Бу рақам, ҳойнаҳой, ўсади. Россияда таҳсил олишга Ўзбекистондан бўлган талабалар сони икки баравар кўпайиши мумкин”, - деди Вождаев “Ўзбекистон фуқаролари учун Россиядаги таълим” давра суҳбати давомида.
Сўнгги икки йил ичида республикада Россия олийгоҳлари филиали сони тўрттадан ўн биттага етган.