Чироқчида йўлни тўсган аёллар муаммоси назоратга олинди – Сенат

Йўлни тўсган аёллар Қумдарё маҳалласидаги мактаб қурилишини тезроқ тугатиб беришни талаб қилишган эди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 28 апр — Sputnik. Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси Қашқадардё вилояти Чироқчи туманида А-378 автомобиль йўлини тўсган аёллар муаммосини назоратга олди.
Қўмита раиси Қутбиддин Бурҳоновнинг маълум қилишича, туманда яшовчи аҳоли вакилларини қийнаётган муаммолар юзасидан қилиниши лозим бўлган ишлар ўрганилади.
“Натижалари юзасидан батафсил ахборот берилади”, - деди у.
Чироқчида биринчи синф ўқувчиси ўлими сабаб аёллар йўлни тўсиб қўйди
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Чироқчи туманида бир гуруҳ аёллар Қарши—Самарқанд автомобиль йўлини тўсиб, автомашиналар ҳаракатланишига тўсқинлик қилгани хабар қилинган эди. Улар фарзандлари автомобиль йўлини кесиб ўтишлари хавфли эканини айтиб, Қумдарё маҳалласида тезроқ мактаб қуриб беришни талаб қилишган. Қашқадарё вилояти ҳокимлиги 1 сентябрь куни янги мактаб фойдаланишга топширилишини маълум қилди.