Менделеев халқаро олимпиадасида Ўзбекистон 7та медал қўлга киритди

Кимё бўйича мактаб ўқувчилари орасида ўтказилган халқаро олимпиадада Ўзбекистон жамоаси 1та олтин, 4та кумуш ва 2та бронза медални қўлга киритди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 апр – Sputnik. Кимё бўйича 26 апрел куни якунланган 55-халқаро Менделеев олимпиадасида Ўзбекистондан 7 нафар мактаб ўқувчилари иштирок этиб, уларнинг барчаси медаллар соҳиби бўлди, деб хабар қилмоқда Халқ таълими вазирлиги.
Олтин медал
Фирдавс Собиров - Бухоро шаҳар 35-умумий ўрта таълим мактаби ўқувчиси
4та кумуш медаль
Азимжон Жамолов – Ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчиси;
Собиржон Аманов – Тошкент педиатрия тиббиёт институти академик лицейи ўқувчиси;
Нафиса Нормуродова – Тошкент педиатрия тиббиёт институти академик лицейи ўқувчиси;
Дурдона Мухтархўжаева – Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб-интернати ўқувчиси.
2та бронза медаль
Икромиддин Боймаҳаммадов – Абу Али ибн Сино номидаги ёш биологлар ва кимёгарлар ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиси;
Бегзод Рўзибоев – Тошкент педиатрия тиббиёт институти академик лицейи
Янги формат: Ўзбекистон мактаб ўқувчилари орасида тест синовлари тизимини жорий этмоқда
Халқаро олимпиада икки турда ўтказилди: илк босқичда барча иштирокчилар 8 та мажбурий масала ишлаган бўлса (жами 80 балл), иккинчи босқичда кимё фанининг 5 бўлимига оид 15 масаладан ихтиёрий 5 тасини ишлаш талаб қилинди (жами 75 балл).
Халқаро олимпиада Тошкент шаҳри Юнусобод тумани 9-Ахборот технологияларга ихтисослаштирилган мактабда ўтказилди ва жараёнлар ташкилий қўмита томонидан жами 17 та вебкамера ва микрофонлар орқали кузатиб борилди.
20-26 апрель кунлари онлайн тарзда бўлиб ўтган 55-Халқаро Менделеев кимё олимпиадасида 28 давлат вакиллари иштирок этди. Улар орасида Австрия, Хитой, Туркия, Россия, Саудия Арабистони, Исроил, Хорватия, Венгрия ва бошқа мамлакатлар бор.
Умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда Россия -7та олтин, иккинчи ўринда Руминия – 4та олтин, Ўзбекистон, Туркия, Туркманистон ва Украина жамоалари – 1тадан олтин медал соҳиби бўлишди.