Мирзиёев Хитой ва Туркманистон етакчилари билан телефон орқали мулоқот қилади – Асадов

Шу ҳафта давомида Ўзбекистон етакчисининг Си Цзиньпин ва Гурбангули Бердимуҳамедов билан мулоқотлари бўлиб ўтиши кутилмоқда
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 апр — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев шу ҳафта давомида Хитой ва Туркманистон раҳбарлари билан телефон орқали мулоқот қилишни режалаштирган. Бу ҳақда Ўзбекистон етакчисининг матбуот котиби Шерзод Асадов брифингда маълум қилди, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
“Шу ҳафта давомида давлатимиз раҳбарининг Хитой раиси Си Цзиньпин ва Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан мулоқотлари ҳам бўлиб ўтиши кутилмоқда”, - деди Асадов.
Хитой раисининг Ўзбекистонга ташриф буюриши кутилмоқда
Эслатиб ўтамиз, охирги марта Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедов билан ўтган йил декабрь ойи охирида, Хитой раиси Си Цзиньпин билан эса май ойида телефон орқали мулоқот қилган эди.