Путин ва Байден учрашуви июнь ойида бўлиб ўтиши мумкин

Россия ва АҚШ президентларининг учрашуви июнь ойида бўлиши эҳтимоли бор.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 апр — Sputnik. Россия ва АҚШ президентлари Владимир Путин ва Жо Байденнинг учрашуви июнь ойида бўлиб ўтиши мумкин, лекин бу кўп омилларга боғлиқ. Бу ҳақда Россия етакчисининг ёрдамчиси Юрий Ушаков "Россия-1" телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
Ушаковнинг маълум қилишича, Америка томонидан етакчилар учрашувини ўтказиш тўғрисидаги ниятнинг сигналлари бор. Аммо, унинг сўзларига кўра, ҳозирча ишчи даражасида саммит муҳокама қилинмаяпти.
Байден Путинга учрашишни таклиф қилди
У шу билан бирга Путин ва Байденнинг эҳтимолий учрашуви санаси “июнь деб айтишаётгани, ҳатто аниқ саналар борлигига” аниқлик киритди. Бироқ Россия президенти ёрдамчиси бу саналарни ошкор қилмади, гап июнь ҳақида бораётганини такрорлади, холос.
Путин ва Байден 13 апрель куни телефон орқали мулоқот қилди. Оқ уй маълумотларига кўра, Байден “яқин ойларда учинчи мамлакатда” Россия-Америка саммитини ўтказиш ғоясини илгари сурган. Кейинроқ Америка етакчиси россиялик ҳамкасбига Европада ёз ойида учрашишни таклиф этганига ойдинлик киритди.