13 апрел куни Оқ уй Америка қўшинларини Афғонистондан 11 сентябргача олиб чиқилишини эълон қилди. “Толибон” ультиматум шаклида (2020 йил 29 февралдаги Доҳа келишуви шартлари асосида) АҚШ кучларининг 1 майгача чиқарилишини талаб қилди. “Толибон” "Америка ва барча босқинчи давлатларни урушни узайтирилишини оқлашдан тўхташга ва зудлик билан ўз кучларини Афғонистондан олиб чиқишга" қатъий чақирди. Кейинчалик баёнот матнида "Ислом амирлиги мужоҳидлари" очиқ таҳдидларга ўтишди.
АҚШ администрацияси зудлик билан бунга муносабат билдирди, Афғонистондаги қўшинларни олиб чиқиш 1 май кунидан бошланишини эълон қилди. НАТО иттифоқчилари ўша куни "Қатъий қўллаб-қувватлаш" миссияси кучларини олиб чиқиш тўғрисида худди шундай қарор қабул қилдилар. Бу манфаатлар тўқнашувида ҳамма ўз обрўсини сақлаб қолишга ҳаракат қилди.
АҚШ президенти Жо Байден чоршанба куни Америка қўшинларининг Афғонистонда бўлиши барқарор ҳукумат тузишга ёрдам бермаслигини айтди. АҚШ Мудофаа вазири Ллойд Остин таъкидлашича, қўшинлар Афғонистонда ўз вазифаларини бажариб бўлди, шунингдек "иқтисодиёт, фуқаролик жамияти ва сиёсатда прогрессга эришиш йўлида ёрдам беришди”.
Пентагон ва иттифоқчилари жанг майдони шарафсиз тарк этиши ва бутун бахтсиз мамлакатни кечаги рақиб – “Толибон”га қолдириб кетиш учун Афғонистондаги операцияларга юзлаб миллиард доллар сарфлаш, минглаб аскарларини йўқотиш керакмиди? Бу жавоби ичида бўлган савол.
Биринчи майдаги кучни намойиш қилиш
14 апрел куни Марказий разведка бошқармаси директори Уильям Бернс қўшинларни олиб чиқилиши катта хавф-хатарларга боғлиқлигини айтди ва "Ислом давлати" ва "Ал-Қоида" (иккаласи РФда тақиқланган) Афғонистонда ўз таъсирини тиклашини башорат қилди. Айни вақтда қўшинларни олиб чиқиш - ҳокимиятни “Толибон”га топшириш билан баравар, деб ҳисоблайди АҚШ миллий хавфсизлик бўйича собиқ маслаҳатчиси Жон Болтон.
Ҳолбуки, “Толибон” агар АҚШ ва НАТО муқаддам келишиб олинган муддатни 1 майгача бажармаса, жанговар ҳаракатларни, яъни хорижий қўшинларга қарши "жиҳод"ни давом эттирмоқчи. Илгарироқ Забиулла Мужоҳид “Толибон” позициясини баён қилинди: “Байден қўшинларни май ойигача олиб чиқиш қийинлигини айтди, аммо бизнинг позициямиз Доҳа келишувини амалга ошириш зарур, чунки унинг амалга оширилиши Афғонистон ва АҚШ ўртасида мавжуд бўлган муаммони ҳал қилишнинг ягона усулидир”.
Логистика нуқтаи назаридан 3-5 минг ҳарбий хизматни транспорт самолётлар билан олиб кетиш учун 14 ой етарли. Шубҳасиз, АҚШ ва НАТО қўшинларининг чиқиб кетишига “Толибон” билан доимий жанговар ҳаракатлар, "талабалар"нинг келажакдаги давлат аппаратида амалдаги (америка тарафдорлари) Афғонистон ҳукумат билан ҳокимиятни тақсимлаш йўналишидаги музокаралар олиб боришига тўсқинлик қилмоқда.
АИР Миллий ярашув бўйича Олий Кенгаши йигирмадан ортиқ таклифларни битта дастурга бирлаштиришга муваффақ бўлди, шу жумладан президент Ашраф Ғанининг тинчлик режаси ҳам киритилди. Бироқ, 14 апрел куни “Толибон” Афғонистон бўлажак музокараларда иштирок этишдан бош тортди (кейинги босқич Туркия ҳудудида режалаштирилган эди). “Толибон” қуролли тузилмалари ҳукумат кучлари устидан ҳарбий ғалабага эришиш учун АҚШ ва НАТО қўшинлари ва ҳарбий техникаларининг тўлиқ чиқиб кетишини кутмоқда. Кобул асосан АҚШ ҳарбий ҳаво кучлари томонидан террорчиларга қилинган ҳужумлар туфайли “қамал”да сақланмоқда. Афғонистон яқин келажакда "Ислом амирлиги"га айланиши мумкин.
Йигирма йил давомида Афғонистондаги ҳарбий ҳаракатлар натижасида (унинг ҳудуди Техас штатидан кичикроқ) ва "Толибон" билан шармандали сулҳ тузгандан сўнг, америкаликлар ўз қуроли билан эҳтиёткорлик билан пўписа қилиши, халқаро ишларда камтарона ҳаракат қилиши керак. Бироқ, ҳаёт ҳеч нарсани ўргатмайди. Яна Россия айбдор.
АҚШ разведка ҳамжамияти "паст ва ўртача ишонч билан" россиялик разведкачи- ҳамкасблари 2019 йилда ва ундан олдинги йилларда Афғонистондаги АҚШ ва коалиция ҳарбий хизматчиларига қарши" Толибон" ҳужумларини молиявий жиҳатдан рағбатлантирган, деб тахмин қилмоқда. Маълумот манбалари умуман ҳеч нарсага ярамайди, уларни текшириб бўлмайди. Россия Федерацияси бундай айбловларни рад этади.
Кучларни қайта йўналтириш
Афғонистондан бир неча минг америкалик ҳарбийни олиб чиқиш "келажакдаги рақибларни" - "дунё тартибини ўзгартиришга" интилаётган Хитой ва Россияни "қайта йўналтиришга ҳаракат қилади", уларни тийиб туради ёки мағлуб қилади, деб ҳисоблайди Пентагон раҳбари Ллойд Остин. Кўкнори плантациялардаги нисбатан кичик террористик гуруҳларни тартибга солмасдан, Пентагон ядровий державалар орасида ўзига рақиб қидирмоқда. Фақатгина уларнинг баъзи ҳаракатлари "АҚШнинг миллий манфаатларига зид" бўлгани учун.
Америкаликлар "қайта йўналтириш"дан сўнг Афғонистон ва Марказий Осиёдаги қўшни давлатлари тажовузкор ҳарбий-диний ҳаракат билан бирга яшаш муамосини ўз кучи билан ҳал қилишлари керак бўлади.
“Толибон” ҳукмронлик қилган мамлакатда (2001 йилгача) аёлларнинг таълим олишига рухсат берилмади, зинокорлар шаҳар майдонларида қатл этилди, ўғриларнинг қўллари чопилди, телевидение театр ва мусиқа билан бирга тақиқ остида бўлди.
Фактлар - ўжар нарса. Афғонистон Миллий Хавфсизлик Департаменти 12 апрел куни Доҳада АҚШ ва “Толибон” ўртасида тузилган келишув барқарорликка олиб келмаганлигини хабар қилди - 2020 йил 29 февралдан бошлаб мамлакатда “Толибон” ҳужумлари сони 24 фоизга ошди. Агар Қатардаги “Толибон” офиси раҳбари мулла Абдул Ғани Барадар 12 апрел куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевга Афғонистонда қўшма иқтисодий лойиҳаларни амалга ошириш ташаббуслари учун миннатдорчилик билдирган бўлсада, бу ҳали “ерда” ўзаро тинчлик алоқаларни кафолатламайди. Ҳарбий-диний ҳаракат таркиби, қарашлари ва мақсадлари жиҳатидан жуда хилма-хил.
“Толибон” ўз тактикасини ўзгартирмаяпти, мамлакатда зўравонлик даражасини пасайтирмаяпти, “Ал-Қоида” (Россия Федерациясида тақиқланган) билан иттифоқчилик ёки шериклик алоқаларини узмаяпти.
* “Толибон”- Россия Федерацияси Олий судининг 2003 йил 14 февралдаги қарори билан террористик ташкилот деб топилди.