Пентагон Афғонистонни тарк этмоқда – 193 миллиард $ нимага сарфланди?

Oбуна бўлиш
АҚШ, салкам 20 йиллик "тинчликпарвар операция"дан сўнг Афғонистонни фуқаро уруши арафасида ташлаб чиқиб кетмоқда.
Дунёда ягона арбитр ва ягона полициячи ролини ўйнашга қарор қилган АҚШнинг қўлидан нималар келиши сўнгги 20 йил ичида Афғонистон мисолида яққол кўринди.
Вашингтон учун Афғонистон ҳарбий кампанияси ўзоқ муддатли, серхаражат, геосиёсий камситишдан иборат бўлди.
Пограничники - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.03.2021
Афғонистон армияси шимолда охирги истеҳкомни тарк этди: МО минтақасини нима кутмоқда
АҚШ ва унинг иттифоқчилари Афғонистон ҳудудида ҳарбий операцияларни бошлаганига яқинди 20 йил бўлади. Пентагон ҳисоб-китоби бўйича ушбу урушга АҚШ бюджетидан 2001 йилдан буён 193 миллиард доллар харажат қилинган. Натижа эса шармандали бўлди: АҚШ ўз қўшинларини олиб чиқишга ва Афғонистондаги энг кучли террорчи ташкилот билан сулҳ тузишга мажбур бўлди. Хўш, асл мақсад нима эди ўзи?
Эслатиб ўтамиз, толибон Афғонистонда 1996-2001 йиллар давомида Афғонистонда етакчилик қилган. Энди бўлса вазият такрорланмоқда шекилли.
АҚШ ва толибон ўтган йилнинг 29 феврал кунида Доха шаҳрида тинлик шартномасини имзолашган эди. Толибон билан келишувга кўра АҚШ мамалкатда ўзаро рушуётган кучларни яраштириб ўз қўшинларини олиб чиқиши керак эди. Ушбу шартнома Афғонистон ичидаги кучлар орасида тинчлик жараёнини бошлаб юбориши керак эди, АИРда тинчлик ҳали ҳам ўрнатилгани йўқ. Қўзғолончиларнинг ҳукуматга қарши кураши – бир кунга ҳам тўхтагани йўқ... Бунга ҳатто коронавирус пандемияси ҳам халал бера олмади. Пентагонда бўлса, якуний қарор борасида дискуссиялар тўхтамаяпти. У ҳали ҳам қабул қилингани йўқ.
Взрывы на афгано-иранской границе - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.02.2021
Афғонистон - Эрон чегарасида 500га яқин автомобил ёниб кетди 
АҚШнпринг Афғонистон бўйича махсус вакили Залмай Халилзад март ойининг бошида расмий Қобул ва Толибонга вақтинчалик маъмурият – Олий исломий кенгаш ташкил қилишни маслаҳат берган эди. Делегация таркибига 7 нафар толибон ва 7 нафар ҳукумат вакиллари кириши ва нуфузли Кенгаш бошлиғи (жами 15 киши) бўлиши маълум қилинган эди.
Янги сиёсий тизими президент Ашраф Ғанининг истеъфосини талаб қилсада, лекин амалдаги ҳукуматни сақлаб қолишга қаратилган. Шунингдек амалдаги қонунларни шариат нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқишни назарда тутган. Доимий ҳукумат кейинроқ ташкил қилиниши режалаштирилган.

Урушлардан кейинги Қобул

Лекин АҚШнинг ушбу режаси Қобулнинг кескин норозилигига сабаб бўлди. Ашраф Ғани уни “Халилзоданинг орзулари” деб атади ва афғон халқи тинчлик исташини, лекин бу “мозордаги тинчлик” бўлиши керак эмаслигини қайд этди. (Аслида ушбу режа Халилзодага эмас АҚШ давлат котиби Энтони Блинкенга тегишли эди.)
“Ҳар қандай режа ва стратегия Афғонистоннинг сиёсий тузуми ва Конституциясини ҳимоя қилиши керак, Асосий қонун барбод бўлишига олиб келмаслиги керак”, - деган эди АИР вице-президенти Мохаммад Сарвар Даниш.
Шундан сўнг Қобулда яна бир неча кучли баёнотлар жаранглади. Буларнинг барчасида АҚШнинг тинчлик режаси мутлақ барбод бўлганини хулоса қилиш мумкин эди. Думак қўшни республикада уруш давом этади...
Афғонистонда 29 февралдан кейин кучга кирган “тинчлик” жараёни Пентагон ва НАТОнинг толибон билан охирги 20 йиллик урушдан фарқ қилмайди. Қобулда ҳалигача портлашлар юз бермоқда. март ойининг бошида Афғон армияси мамлакат шимолидаги формпостини қўлдан бой берди. Толибон Багдис провинциясидаги Баламурғаб шаҳри яқинидаги ҳарбий базани қўлга киритишди.
Абдулазиз Камилов провел встречу с министром иностранных дел Афганистана Ханифом Атмаром - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 01.02.2021
Ўзбекистон ва Афғонистон ТИВ раҳбарлари қатор масалаларни муҳокама қилди
Террорчилар бутун мамлакат бўйлаб йирик шаҳарларда автомобилларни миналаштиришда давом этмоқда. Аксарият терактлар Қобул, Нангархар, Қандагар, Урузган ва Фарьёб провинцияфларида амалга оширилмоқда. Фақатгина февралнинг 2 ҳафтасида 168 киши қурбон бўлди ва яна 172 киши яраланди. Дохада тинчлик музокаралари боши берк кўчага кириб қолганидан сўнг зўравонлик акциялари сони кескин ошди.
Толибон Логар ва Ҳирот провинцияларида ҳукумат кучларининг хавфсизлик постларини эгаллаб олмоқда. Бирз олдин эса Қандағар вилоятида Афғон миллий армияси қўл остида бўлган 200та блок-пост жангарилар қўлига ўтган эди.
Толибон баҳорги ҳужумларга тайёрланмоқда. Улар 11 вилоятда аллақачон ўз губернаторларини тайинлашга улгурган (Хост, Нангархар, Пактия, Пактика, Кабул, Саманган, Кундуз, Тахар, Бамиан, Лагман ва Парван). Шунингдек 12та вилоятда ҳарбий комиссия ва ҳарбий қисмлар раҳбарларини тайинлашга улгуришган.
Афғонистонда янги фуқаро уруши муқаррар бўлиб қолмоқда. Унинг албатта ташқи сиёсий оқибатлари ҳам бўлади. Шу ўринда Толибон* бош офиси Қатарда жойлашганига эътибор бериш керак. Террорчи гуруҳ Покистон ва бошқа бир неча давлатларда расман фаолият юритади. Шунингдек толибон қўшни Марказий Осиё давлатлари учун потенциал террор ва ҳарбий хавф солувчи кучдир. Афғонистон махсус хизматлари хабарига кўра, ушбу мамлакатда Толибон билан боғлиқ бўлган 10 мингга яқин чет эллик жангарилар мавжуд. Улар орасида Тожикистон фуқаролари ҳам бор. Толибон Афғонистонда “муқаддас уруш”га тайёраланаётган бир вақтда ИД* тарафдорларининг ҳам фаоллиги ошмоқда. Улар МДҲ ҳудудига экспансия қилишга тайёргарлик кўрмоқда. Феврал охирида Қобулда ушбу ҳудуд давлатлари махсус хизматларининг учрашуви бўлиб ўтиши ҳам бежиз эмас.

Россия таъсири

Афғонистон миллий ярашиш Олий кенгашининг раҳбари Абдулла Абдулла ва собиқ президент Ҳамид Карзай 6 -7 март кунлари Россиянинг Қобулдаги элчиси Дмитрий Жирнов билан музокаралар ўтказишди. Улар Москва форматида таклиф этилган Россия ташаббусларини муҳокама қилишди.
Политолог Дмитрий Верхотуров - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 15.12.2020
Верхотуров Афғонистон бўйича тинчлик музокаралари нега тўхтатилгани ҳақида
Бироз олдин Афғонистон ТИВи Россиянинг президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабуловнинг Толибон ҳақида айтган сўзларига салбий муносабат билдирган эди. Замир Қобулов Sputnik Afghanistan агентлигига Россия толибларни “ўз сиёсий ва идеологик қарашларига эга бўлган, афғон жамиятининг бир бўлаги бўлган миллий ҳаракат” деб қабул қилишини маълум қилган эди.
Расмий нуқтаи назардан Россия Толибонни терорчи ташкилот деб тан олади. 2003 йилда Олий суд Толибонни террорчи деб тан олган ва бугунги кунга қадар ўз қарорини ўзгартиргани йўқ.
Шу билан бирга Замир Кабулов толибоннинг Афғонистон устидан ягона ҳукумат ўрнатишга талабини тан олмайди. Афғонситон фуқаролари бўлажак давлатнинг сиёсий тузилмаси ҳақида компромиссилар асосида ўзаро келишиб олишлари керак.
“Биз Толибонга реал ҳарбий-сиёсий куч сифатида қараймиз. Ҳозирги кунда улар ўз мақсадларига асосан куч ишлатиш йўли билан эришаётган бўлсада, биз келажакда уларнинг сиёсий бошқарувда иштирок этиши тарафдормиз”, - деган эди Кабулов.
Бундай ёндашув нақадар асосли эканини вақт кўрсатади. Москва афғонлараро музокаралар “кенгайтирилган учлик” доирасида, мамлакатдаги жараёнларга энг кўп таъсир кўрсата оладиган давлатлар Россия, АҚШ, Хитой, Покистон ва Эрон иштирокида бўлиб ўтиши тарафдори.
Март ойида афғонлараро тинчлик музокаралари Туркияда (14 март) ва Россияда (18 март) бўлиб ўтиши ҳақида дастлабки маълумотлар бор.
Бундай музокараларда уларнинг жуғрофий жойлашуви ҳам муҳим аҳамиятга эга. Россия янги тарихда энг мураккаб можароларни ҳал қилишда томонларга идрокли ечимлар топишга ёрдам берган эди.
*Толибон – Россия ва бошқа давлатларда таъқиқланган террорчи ташкилот.
Янгиликлар лентаси
0