Путин иқлим масалалари бўйича саммитда иштирок этади - уни Байден таклиф қилди

Владимир Путин 22 апрел куни иқлим масалалари саммитида нутқ сўзлайди
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 апр — Sputnik. Владимир Путин 22 апрел куни иқлим масалаларига бағишланган саммитда нутқ сўзлайди, деб хабар қилди Кремл матбуот хизмати.
Аввалроқ Оқ Уй АҚШ президенти Жо Байден Вашингтон 22-23 апрел кунлари виртуал форматда ташкил этишни режалаштирган тадбирга 40 нафар давлат етакчиси, шу жумладан россиялик ҳамкасбини таклиф қилгани ҳақида хабар берган эди.
Марказий Осиё: олимлар даҳшатли иқлим фалокати ҳақида огоҳлантиришди
"Владимир Путин глобал иқлим ўзгаришининг салбий оқибатларини бартараф этишга қаратилган кенг халқаро ҳамкорликни йўлга қўйиш шароитида Россиянинг ёндашувларини баён қилади", - дейилади нашрда.
Саммитни Ер кунида ўтказишни кўзда тутилмоқда. Унда Путиндан ташқари, Хитой, Буюк Британия, Германия, Австралия, Франция, Туркия, Ҳиндистон, Италия, Испания, Мексика, Саудия Арабистони, Бирлашган Араб Амирликлари ва бошқа давлатларнинг етакчилари иштирок этишади.
2017 йил июн ойида Дональд Трамп АҚШнинг атмосферага зарарли чиқиндиларни камайтириш бўйича чора-тадбирларни тартибга солувчи Париж келишувидан чиқишини эълон қилганди. Жорий йилнинг январ ойида Байден Париж келишувига қайтиш тўғрисида фармон имзолади.