Россия ТИВ Чехияга норозилик билдирди

17 апрель куни Чехия 18 нафар россиялик дипломатларни мамлакатдан чиқариб юборишини эълон қилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Россия Ташқи ишлар вазирлиги 18 нафар россиялик дипломатлар персона нон грата деб эълон қилингандан сўнг Чехияга қатъий норозилик билдирди. Бу ҳақда мамлакат ташқи сиёсий идораси матбуот хизмати хабар берди.
Вазирлик Чехия ҳукумати ўзининг “мисли кўрилмаган қарорини” Россия махсус хизмати 2014 йилги Врбетице аҳоли пунктидаги ҳарбий омбордаги портлашга гўёки алоқадорлиги билан асослаганини кўрсатиб, илгари Прага портлаш учун айбни бу омборларга эгалик қилган фирмалар зиммасига юклаганини эслатган.
Россия ТИВ бу қадамни сўнгги йилларда Чехия томонидан қабул қилинган Россияга қарши акцияларнинг давоми деб баҳолаган.
“Шунингдек, америка изини кўрмаслик мумкин эмас. Россияга нисбатан яқиндаги америка санкциялари фонида АҚШга ёқиш иштиёқида Чехия ҳукумати бу борада ҳатто ўзларининг океан ортидаги хўжайинларидан ошиб тушишди”, - дейилган баёнотда.
АҚШ Россияга қарши янги санкциялар киритди
Аниқлик киритилишича, Праганинг хатти-ҳаракатлари жавобсиз қолмайди.
“Чехия ҳукуматига қатъий норозилик билдирамиз. Бу иғво муаллифларининг мамлакатларимиз ўртасидаги нормал муносабатлар ривожланиши асоси бузилиши учун тўлиқ жавобгарликни англашга мажбур қиладиган жавоб чораларини қабул қиламиз”, - дейилган Россия ТИВ хабарида.
17 апрель куни Чехия 18 нафар россиялик дипломатларни мамлакатдан чиқариб юборишини эълон қилди. Мамлакат ҳукумати ўз қарорини улар гўёки Россия махсус хизмати ходимлари деб топилгани билан тушунтирган. Шу билан бирга бунинг бирор бир далилини келтирмаган.
Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Прага шунга ўхшаш фокуслар ортидан қандай оқибатлар келиб чиқишидан яхши бохабарлигини билдирди.