https://sputniknews.uz/20210418/rossiya-tiv-chexiyaga-norozilik-bildirdi-18391337.html
Россия ТИВ Чехияга норозилик билдирди
Россия ТИВ Чехияга норозилик билдирди
Sputnik Ўзбекистон
ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Россия Ташқи ишлар вазирлиги 18 нафар россиялик дипломатлар персона нон грата деб эълон қилингандан сўнг Чехияга қатъий норозилик
2021-04-18T19:22+0500
2021-04-18T19:22+0500
2021-04-18T19:27+0500
россия
россия тив
чехия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/01/18075349_0:117:3190:1911_1920x0_80_0_0_4d98f10e50fcd1446bae47202f2d90df.jpg
ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Россия Ташқи ишлар вазирлиги 18 нафар россиялик дипломатлар персона нон грата деб эълон қилингандан сўнг Чехияга қатъий норозилик билдирди. Бу ҳақда мамлакат ташқи сиёсий идораси матбуот хизмати хабар берди.Вазирлик Чехия ҳукумати ўзининг “мисли кўрилмаган қарорини” Россия махсус хизмати 2014 йилги Врбетице аҳоли пунктидаги ҳарбий омбордаги портлашга гўёки алоқадорлиги билан асослаганини кўрсатиб, илгари Прага портлаш учун айбни бу омборларга эгалик қилган фирмалар зиммасига юклаганини эслатган.Россия ТИВ бу қадамни сўнгги йилларда Чехия томонидан қабул қилинган Россияга қарши акцияларнинг давоми деб баҳолаган.“Шунингдек, америка изини кўрмаслик мумкин эмас. Россияга нисбатан яқиндаги америка санкциялари фонида АҚШга ёқиш иштиёқида Чехия ҳукумати бу борада ҳатто ўзларининг океан ортидаги хўжайинларидан ошиб тушишди”, - дейилган баёнотда.Аниқлик киритилишича, Праганинг хатти-ҳаракатлари жавобсиз қолмайди.“Чехия ҳукуматига қатъий норозилик билдирамиз. Бу иғво муаллифларининг мамлакатларимиз ўртасидаги нормал муносабатлар ривожланиши асоси бузилиши учун тўлиқ жавобгарликни англашга мажбур қиладиган жавоб чораларини қабул қиламиз”, - дейилган Россия ТИВ хабарида.17 апрель куни Чехия 18 нафар россиялик дипломатларни мамлакатдан чиқариб юборишини эълон қилди. Мамлакат ҳукумати ўз қарорини улар гўёки Россия махсус хизмати ходимлари деб топилгани билан тушунтирган. Шу билан бирга бунинг бирор бир далилини келтирмаган.Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Прага шунга ўхшаш фокуслар ортидан қандай оқибатлар келиб чиқишидан яхши бохабарлигини билдирди.
https://sputniknews.uz/20210415/aqsh-rossiyaga-qarshi-yangi-sanktsiyalar-kiritdi-18356152.html
чехия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2021
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/01/18075349_253:0:2984:2048_1920x0_80_0_0_9012bef488b42df574b7e2c11263a7ce.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия, россия тив, чехия
россия, россия тив, чехия
Россия ТИВ Чехияга норозилик билдирди
19:22 18.04.2021 (янгиланди: 19:27 18.04.2021) 17 апрель куни Чехия 18 нафар россиялик дипломатларни мамлакатдан чиқариб юборишини эълон қилди.
ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Россия Ташқи ишлар вазирлиги 18 нафар россиялик дипломатлар персона нон грата деб эълон қилингандан сўнг Чехияга қатъий норозилик билдирди. Бу ҳақда мамлакат ташқи сиёсий идораси матбуот хизмати
хабар берди.
Вазирлик Чехия ҳукумати ўзининг “мисли кўрилмаган қарорини” Россия махсус хизмати 2014 йилги Врбетице аҳоли пунктидаги ҳарбий омбордаги портлашга гўёки алоқадорлиги билан асослаганини кўрсатиб, илгари Прага портлаш учун айбни бу омборларга эгалик қилган фирмалар зиммасига юклаганини эслатган.
Россия ТИВ бу қадамни сўнгги йилларда Чехия томонидан қабул қилинган Россияга қарши акцияларнинг давоми деб баҳолаган.
“Шунингдек, америка изини кўрмаслик мумкин эмас. Россияга нисбатан яқиндаги америка санкциялари фонида АҚШга ёқиш иштиёқида Чехия ҳукумати бу борада ҳатто ўзларининг океан ортидаги хўжайинларидан ошиб тушишди”, - дейилган баёнотда.
Аниқлик киритилишича, Праганинг хатти-ҳаракатлари жавобсиз қолмайди.
“Чехия ҳукуматига қатъий норозилик билдирамиз. Бу иғво муаллифларининг мамлакатларимиз ўртасидаги нормал муносабатлар ривожланиши асоси бузилиши учун тўлиқ жавобгарликни англашга мажбур қиладиган жавоб чораларини қабул қиламиз”, - дейилган Россия ТИВ хабарида.
17 апрель куни Чехия 18 нафар россиялик дипломатларни мамлакатдан чиқариб юборишини эълон қилди. Мамлакат ҳукумати ўз қарорини улар гўёки Россия махсус хизмати ходимлари деб топилгани билан тушунтирган. Шу билан бирга бунинг бирор бир далилини келтирмаган.
Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова Прага шунга ўхшаш фокуслар ортидан қандай оқибатлар келиб чиқишидан яхши бохабарлигини билдирди.