ТОШКЕНТ, 18 апр — Sputnik. Одам савдоси билан шуғулланаётган Сирдарё вилояти Гулистонда шаҳрида яшовчи шахс қўлга олинди. Бу ҳақда вилоят ИИБ матбуот хизмати хабар қилди.
Маълум қилинишича, 17 апрель куни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари одам савдоси жинояти юзасидан тадбир ўтказган. Унда 38 ёшли гулистонлик эркак Д.Т. қўлга олинган.
Эркак 29 ёшли Қорақалпоғистон Республикасида туғилган, турмушга чиқмаган фуқаро Н.Кни “Спарк” машинасига Тошкент шаҳридаги халқаро аэропортига олтб кетаётган бўлган. Эркак у ердан қизни Анталия шаҳрига фоҳишалик билан шуғулланиш учун жўнатмоқчи бўлган.
Ҳолат юзасидан терговга қадар суриштирув ишлари олиб борилмоқда.