“Толибон”* 1 майга қадар Афғонистондан хорижий қўшинларни олиб чиқилишини талаб қилди

АҚШ президенти администрацияси вакили Афғонистондан ўз қўшинларини 11 сентябргача олиб чиқилишини эълон қилганди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 апр — Sputnik. “Толибон”* ҳаракати 1 майга қадар Афғонистондан хорижий қўшинларни олиб чиқилишини талаб қилди.
“Толибон” ҳаракати АҚШ президенти Жо Байден баёнотига жавоб берди: “АҚШ қўшинларини мамлакатдан олиб чиқилишини кечиктириш – бу Доҳада “АҚШ - Толибон” ўртасида эришилган келишувининг бузилиши, хорижий ҳарбийлар 1 майга қадар Афғонистонни тарк этиши керак”.
"Қўшинларни олиб чиқиш бир неча ойга кечиктирилаётгани ва сентябргача якунланиши сабабли қуйидагиларни баён қиламиз: бу қарор Доҳада эришилган келишувнинг яққол бузилиши ва ўз зиммасига олган мажбуриятларни бажармаслик" - дейилган баёнотда.
Ўзбекистон Афғонистон бўйича Истанбул конференциясига таклиф қилинди
Толибон "Американи ва оккупация қилган барча давлатларни урушни чўзилишини оқлашдан тўхташга ва зудлик билан барча ўз кучларини Афғонистондан олиб чиқишга қатъий чақиради".
"Энди Америка келишувни бузганида, бу моҳиятан Ислом амирлиги мужоҳидларига (“Толибон” бошқарув тизими номи - таҳр.) барча зарур қарши чораларни кўриш имкониятини очади, шунинг учун келажакдаги барча оқибатлар учун жавобгарлик Америка томонида бўлади", - дейилади баёнотда.
Куни кеча АҚШ президентининг администрацияси вакили Афғонистондан ўз қўшинларини 11 сентябргача олиб чиқилишини эълон қилганди.
Вакил, АҚШ етакчиси Жо Байденнинг фикрича, қўшинларни тез ва мувофиқлаштирмаган тарзда олиб чиқиб кетиш АҚШ ва унинг иттифоқчилари учун хавф бўлган бўлиши мумкинлигини таъкидлади. АҚШ минтақадаги террорчилик хавфини кузатишда ҳамда Афғонистон “террорчилар ҳужум уюштириш мумкин бўлган” база учун майдон сифатида бўлмаслиги устида ишлашда давом этишини қўшимча қилган.
АҚШ ўз қўшинларини олиб чиқилишини кейинги муддатга қолдириш мамлакатда қуролли можаронинг авж олиши, бу эса тўғридан-тўғри афғонаро тинчлик музокараларини бошлаш ҳаракатларини сусайтириши мумкин, деб айтди Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарова.
* Россияда тақиқланган террорчилик ташкилот.