ТОШКЕНТ, 14 апр — Sputnik. Меҳнат мигрантлари ҳар 3 йилда рус тили, Россия тарихи ва қонунчилик асослари бўйича имтиҳон топшириши керак.
Россия ҳукумати қарорига кўра, рус тили, Россия тарихи ва қонунчилик асослари бўйича имтиҳондан ўтиш сертификатининг амал қилиш муддати, мақсадига қараб қўйидагича белгиланади: ишлаш учун рухсатнома ёки патент учун – 3 йил;
Вақтинча яшаш учун рухсатнома (РВП) – 3 йил;
Яшаш гувоҳономаси учун – муддатсиз.
Рус тили, Россия тарихи ва қонунчилиги асослари бўйича комплекс имтиҳонларни муваффақиятли топширганлик бўйича сертификат мигрантларга ишга жойлашиш, яшаш гувоҳномаси (ВНЖ) ва вақтинчалик яшаш учун руҳсатнома (РВП)ни олиш учун зарур.
Чет элликлар имтиҳонларни таълим ташкилотларида ва Россия олийгоҳларида топширадилар.