Москва босқичма-босқич миграция чекловларини бекор қилади

© Sputnik / Илья Питалев / Медиабанкка ўтишРабочие в Москве
Рабочие в Москве - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.04.2021
Oбуна бўлиш
Якуний қарор - Роспотребнадзор томонидан эпидемиологик хавфсизлик нормаларига асосан қабул қилинади.
ТОШКЕНТ, 14 апр- Sputnik. Москвада меҳнат мигрантлари кириб келиши учун қўйилган чекловларни босқичма-босқич қисқартирилиши керак деди Москва шаҳар мэри ўринбосари Владимир Ефимов 14 апрел куни бўлиб ўтган брифингда.
Ефимов айтишига кўра, ушбу масалада якуний қарорни, албатта, Роспотребнадзор, эпидемиологик хавфсизлик нормаларига асосан қабул қилади.

“Ҳозирча биз (мигрантлар учун – таҳр.) чегараларни тўлиқ очиш ҳақида гапира олмаймиз, лекин шунга интилаяпмиз ва кутаяпмиз”, - деди Ефимов.

Бироз олдин Москва мэрияти, шаҳаридаги қурилишларга 20 мингдан ортиқ ишчи кучи етишмаётганлиги ҳақида хабар қилган эди.
Эслатиб ўтамиз, 16 март куни Тошкентда Москва миграция марказининг ваколатхонаси очилган эди. Ушбу ваколатхона Ўзбекистондан керакли мутахассисларни саралаб олишда ёрдам беради.
2020 йилнинг октябрида ўтказилган сўровга кўра, олдин мигрантлар хизматларидан фойдаланган қурилиш, такси ва курьерлик хизматларида 40% ишчи кучи етишмаётганлиги ҳақида маълум бўлган эди.
Янгиликлар лентаси
0